Ҳизбуллоҳ cионистлар армияси базаларига ҳужум қилди
Ливаннинг Ҳизбуллоҳи сионистик режимнинг босиб олинган Фаластин шимолидаги бир неча ҳарбий базаларига ҳужум уюштирганини эълон қилди.
Шанба куни Ал-Маядин ахборот каналига кўра, Ливаннинг Ҳизбуллоҳи баёнотида:Мужоҳидларимиз Ливаннинг Шеба шаҳрида ишғол қилинган далаларида жойлашган “Ал-Радар” ва “Забдин” иккита ҳарбий базаларини мос қуроллар билан нишонга олди.
Ҳизбуллоҳ бошқа баёнотда эълон қилди:Биз Ғазо секторидаги собит Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг жасоратли қаршиликларини тегишли қуроллар билан тасдиқлаш мақсадида “Ал-Малкийя” ҳарбий базасини нишонга олдик.
Охирги кунларда сионистик режимнинг Ғазо секторидаги даҳшатли жиноятлари ва бу шаҳарда кўп сонли фаластинликларнинг қони тўкилиши ортидан Ливан Ҳизбуллоҳи ишғол қилинган ҳудудлар шимолидаги бу режимнинг ҳарбий позицияларини нишонга олди. Бу ҳудудларда яшовчи сионистларнинг қўрқувига сабаб бўлган масала.
Сионистлар армияси охирги бир неча кун ичида Ливаннинг чегара ҳудудларини артиллерия ҳужумлари билан нишонга олди.
Ҳозиргача ўн минглаб сионистлар қаршилик ҳужумларидан қўрқиб, Ливан билан чегарадош шаҳарларни тарк этишган.