ноябр 16, 2023 21:02 Asia/Tashkent

ҲАМОС ҳаракатининг етакчилардан бири ҳужжат ва факт -далилларни тақдим этиши билан сиоинстик режим армиясининг Шафо касалхонасида Фаластин қаршилик кучларга тегишли қуролларни топилгани ҳақидаги даъвосининг асоссизлигини ошкор қилди.

Эслатиб ўтамиз, сионистик режим расмийлари Фаластин қаршилик кучлари Шафо касалхонасидан ўз қароргоҳи ва қуроллар сиоинст асирларни сақлаш жойи сифатида фойдаланмоқда деб иддао қилганди.

Сионистик режимнинг ОАВАлари ҳам Шафо касалхонаси яқинидаги ердаги ёриқ суратларни чоп этиб бу ёриқ ва люк, ҲАМОС ҳаракатининг ерости штаб-квартираси мавжудлигидан далолат беришини даъво қилишди аммо кейинроқ бу люк ва эшик касахонанинг подвалини вентиляция қилиш билан боғлиқ бўлгани аниқланди.

Фаластин Қаршилик ҳаракати -ҲАМОС нинг юқори мартабали етакчиларидан бири, Усома Ҳамдон Ғазо секторининг Шафо касалхонасида топилган қурол-яроқлар сионистик режим ҳарбийлари томонидан ушбу касалхонага олиб келинганини кўрсатадиган ҳужжатлар ва расмларини қўлга киритдик деб эълон қилди.

Мазкур суратлар  эса бу қуролларни касалхонага озиқ-овқат ниқоби остида кирганини кўрсатади, шу туфайли сионистик режим армияси маъмурлари бу қуролларни қаршилик ҳаракатидан ва касалхона ичидан топганларини иддао қилмоқда деб  қўшимча қилди Ҳамдон.

Эслатиб ўтамиз,  сионистик режим армияси Ғазо бўлгасига ҳаво, ер, денгиз ва артиллерия ҳужумларини бошлаганидан бери бу ҳудуд ва унинг атрофидаги шифохоналар ва турли даволаш марказларини нишнога олмоқда.

Касалхоналар олдида тез тиббий ёрдам машиналарига ҳужум қилиш ва жароҳатланганларини ташишда ва қутқарувчиларни нишонга олиш сионистик режимнинг Фаластин Соғлиқни сақлаш секторига қарши бошқа жиноятларидандир

Ҳозиргача сионистик режимнинг Ғазо бўлгасига ваҳшиёна ҳужумларида 12 минг нафарга яиқн фаластинлик шаҳид бўлиб 29 мингдан ортиқ жароҳатланган.

Ёрлиқ