Ҳизбуллоҳ кучлари Исроил режимининг учувчисиз учоғини уриб туширдилар
-
Ҳизбуллоҳ кучлари Исроил режимининг учувчисиз учоғини уриб туширдилар
Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ҳаракати кучлари сионистик режимни учувчисиз учоғини бу мамлакат жанубида уриб туширишга муваффақ бўлди.
Ал-Маёдин телеканалининг хабар қилишича, Ливан исломий қаршилик ҳаракати бугун босиб олинган Фаластин ҳудудларида, сионистик режимнинг учувчисиз учоғини ер-ҳаво ракетаси билан уриб туширилганини маълум қилди.
Хабарга биноан, бу эса Hermes 450 кўп мақсадли учувчисиз учоқ бўлиб Асбаъ Ал-Жалил ҳудудида нишонга олинганидан кейин қулаб тушди.
Бошқа хабарга кўра, Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ҳаракати шунингдек бугун шанба куни исломий қаршилик кучлари сиоинтик режимнинг Ҳадаб-ал Бастон ҳарбий базасини бошқариладиган ракеталар билан нишонга олди ва натижада сионистлар сафидаги жангарилардан бир қанчаси ҳалок бўлди деб эълон қилди.
Бундан аввал Фаластин исломий жиҳод ҳаракатининг ҳарбий бўлими -Сароё ал-Қудс кучлари ҳам сионистик режим армиясининг Ғазо жануби-ғарбидаги қисмида Тал-ал- Ҳудий ва Ал-Сабранинг ҳудудларидаги алоҳида амалиётларида 7 ҳарбий машинаси йўқ қилинганини маълум қилганди.
Қаршилик кучлари ишғол қилинган ҳудудларнинг жанубида Ал-Ақсо тўфони операцияси бошланганидан бери сионинстик режимнинг 180 илғор Мерково русумли танклари, 4 бронотранспортери ва зирҳли машиналарини йўқ қилиб бу режимнинг ўнлаб жангариларини ўлдирдилар.