80 дан ортиқ шаҳиднинг жасади Ғазодаги "Камол Адван" касалхонасига олиб келинди
-
80 дан ортиқ шаҳиднинг жасади Ғазодаги \"Камол Адван\" касалхонасига олиб келинди
Ғазо бўлгасида шаҳид бўлган 80 дан ортиқ шаҳид жасадлари ва ўнлаб ярадорлар бу бўлга шимолидаги ягона фаол шифохона -"Камол Адван" га етказилди.
Фаластин ОАВ ларига кўра "Камол Адван" касалхонаси Ғазо сектори шимолидаги ягона фаол тиббий марказ бугун 80 дан ортиқ шаҳид жасади ва ярадорларга гувоҳ бўлди.
“Чегара билмас шифоколар" ташкилотининг тиббий координатори Дарвин Дияз ҳам Ғазо бўлгасидаги саломатлик ҳолати ҳалокатли ва бу ҳудуд шимолидаги тиббиёт ходилари билан алоқамиз узган деб айтди.
Ҳозирда Ғазодаги Индонезия касалхонаси ва ушбу тиббиёт маркази олдидаги диализ биноси ҳовлииси атрофида сиоинстик режимнингг танклари, жиҳозлари ва зирҳлди машиналари жойлаштирилган.
Ғазодаги соғлиқни сақлаш маркази матбуот котиби, сионстик режим жангарилари ушбу касалхонага тажовузи кучайганини ва бу режим ўз даъволарини исботлаш мақсадида фактларни сохталаштириб саҳналаштираётганини истисно қилмади.
Фаластин ССВ Ғазо шаҳридаги Шафо касалхонаси бомбалангани ва сионистик редим бомбардиомнчилари томонидан бу касалхонанинг бир қисми вайрон этилганини эълон қилди.
Ғазо сектори шимолидаги шифохоналар узлуксиз портлашлар ва Ғазонинг ҳар томонлама қамал қилиниши туфайли бутунлай ишдан чиққан ва сионистик босқинчилар бу сектордаги ягона диализ касалхонасини иккинчи кундир қамал қилган.
Ҳозирда Ғазо касалхоналари фаоллиги 190 фоизга етган. Бу эса ушбу касалхоналар ходимлари асбоб-ускуналар ва жиҳозлар етишмлигига қарамай, беморлар ва жароҳатланганларни қутқариш учун қўлидан келганидан кўра кўпроқ ҳаракат қилаётганини кўрсатмоқда.