Сионистик режим: Биз вақтинчалик сулҳни узайтиришга тайёрмиз
(last modified Mon, 27 Nov 2023 16:04:45 GMT )
ноябр 27, 2023 21:04 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим: Биз вақтинчалик сулҳни узайтиришга тайёрмиз
    Сионистик режим: Биз вақтинчалик сулҳни узайтиришга тайёрмиз

Сионистик режим Ғазодаги уруш мақсадларига эриша олмаган бир вазиятда бу режим вазирлар маҳкамаси воизи Тел-Авивнинг вақтинчалик сулҳни узайтиришга тайёрлигини таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, сионистик режим вазирлар маҳкамаси матбуот котиби Элон Левининг айтишича, Ҳамас ҳаракати бу режимнинг Ғазодаги яна 50 маҳбусни озод қилиш эвазига вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш келишувини узайтириш истагидан хабардор.

Леви қўшимча қилди: 184 нафар исроиллик Ғазо секторида ҳамон асирликда.

Аввалроқ Реутерс агентлиги Миср хавфсизлик манбаларига таяниб, Миср, Қатар ва америкалик музокарачилар Ғазода ўт очишни тўхтатиш режимини узайтириш бўйича келишувга эришгани ҳақида хабар берган эди.

Бу манбалар, Фаластиннинг қаршилик ҳаракати Ҳамас сулҳни тўрт кунга, босқинчи режим эса уни кундан-кунга узайтирмоқчи эканини даъво қилди. Айни пайтда, қайси фаластинлик маҳбуслар озод этилиши ҳақида музокаралар давом этмоқда.

Сионистик режим расмийси шундай деди:Тел-Авивнинг позицияси шундан иборатки, ҳар бир “гаровга олинган 10 киши” озод этилиши эвазига оташкесим бир кунга узайтирилади ва ҳар бир исроиллик озод этилиши учун 3 баробар кўп фаластинлик маҳбуслар озод қилинади.

Сионистик босқинчи режимнинг Ғазодаги ўт очишни тўхтатиш режимини узайтириш истаги, экспертлар бу режимнинг Ғазодаги уруш мақсадларига эриша олмаганини таъкидлаган бир пайтда содир бўлмоқда.

Фаластин Исломий Қаршилик Ҳаракати Хамас 7 октябрь куни Фаластиннинг етмиш йилдан ошиқ ишғоли ва Ғазонинг қарийб йигирма йиллик қамалига ҳамда минглаб фаластинликларнинг қамоқ ва қийноқларга тортилишига жавобан "Ал-Ақсо тўфони" сифатида маълум бўлган операцияни бошлади.

Бу операция ушбу режимга қарши қилинган энг қонли ҳужумлардан бири эди. Ҳамас жангарилари бир неча нуқтадаги чегара тўсиқлари орқали босиб олинган ҳудудларга кириб келди, қишлоқларга ҳужум қилди. Кўп сонли сионистларни ҳалок қилишдан ташқари, уларнинг бир қисми қўлга олинди.

Бу операцияга жавобан сионист режим Ғазога қарши оғир ҳужумлар уюштирди ва бу ҳудудни тўлиқ қамал остига олди. Сионистик режимнинг ҳужумлари 14500 дан ортиқ тинч аҳолининг шаҳид бўлишига олиб келди.

Ёрлиқ