Сионистик режим ва ҲАМОС ўртасидаги оташкесимни узайтириш келишуви глобал миқёсда олқишланмоқда
Дунёнинг кўплаб мамлакатлари ва ташкилотлари сионистик режим ва ҲАМОС ҳаракати ўртасида оташкесим келишувини узайтиришни олқишлаб Ғазодаги урушдан жабрланганлар ва ва жароҳатланганларга ёрдамни оширишни талаб қилдилар.
Сионистик режимнинг сўнги жиноятлари ва Ғазо халқини бомбардимон этиб ўн минглаб нафар шаҳид этгани ортидан, ўтган чоршанба куни бу режим кабинети Қатар ва Миср мамлакатлари воситачилигида ўт очишни тўхтатиш келишувни қабул қилди ва сионистик режим ва Фаластиннинг қаршилик ҳаракати -ҲАМОС ўртасидаги 4 кунлик ўт очишни тўхатиш келишув ўтган жума куни эрталаб соат 7:00 да бошланди.
БМТ Бош котиби кеча Африка Иттифоқи комиссияси президенти Муса Факи билан биргаликда ўтказган матбуот анжуманида аввало шуни айтмоқчиманки оташкесим тўғри йўналишдаги қадам умид рамзи бўлди лекин олдимизга турган асосий муаммоларни ҳал эта олмайди деб айтди.
Антонио Гутереш сўзларининг бошқа қисмида шу сабабдан биз маҳбусларни сўзсиз ва зудлик билан озод қилишга олиб келадиган гуманитар сулҳ зарурлигини таъкидлаймиз ва Ғазо секторининг барча аҳолисига самарали инсонпарварлик ёрдамни юбориш имконини беришни истаймиз деб изоҳлади.
Россия Федерациясининг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Дмитрий Чумкаков ҳам Ғазодаги гуманитар узилишдан сўнг сионистик режим маъмурларнинг жанговар ҳаракатларни янада кучайтириш нияти жуда хавотирли масала ва можароларнинг қайта бошланиши гуманитар фалокатини янада оғирлаштириш ҳақида огоҳлантирди.
Исроил режимининг юқори мартабали мулозимларининг гуманитар паузадан сўнг Ғазода шиддатли жанговар ҳаракатларни давом эттириш режаси жуда хавотирли ва ҳарбий ҳаракатларнинг қайта бошланиши тинч аҳолининг катта қурбонлар ва гуманитар фалокатниннг кучайишига олиб келади деб қўшимча қилди Чумаков.
Миср мамлакатининг БМТдаги доимий элчиси Усома Абдулхолиқ ҳам кечанги суҳбатида ўт очишни тўхтатиш ҳеч қачон Ғазо секторидаги урушнинг бутунлай тўхтатишга ҳожат йўқ дегани эмас деб айтди. У шунингдек Исроил режимининг ишғолига барҳам бериш ва 1967 йил чегарларида мустақил Фаластин давлати тузилиши керак деб таъкидлади. Мисрнинг БМТдаги вакили Ғазо бўлгасидаги тинч аҳолига ёрдам бериш ва Исроил ишғолининг якуни бўлган фаластинликларга қарши ноқонуний ҳаракатларни тўхтатиш учун бирдамлик муҳимлигини ҳам баён этди.
НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг ҳам кеча НАТО ТИВ раҳбарларининг Брюсселдаги норасмий йиғилиши ортидан матбуот анжуманда НАТО ТИВ раҳбарларини Ғарбий Осиёдаги урушдан хавотирда бўлганини таъкидлаб, Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатлардаги паузанинг узайтирилишини олқишлайди ва бу паузани яна узайтирилишига умид қилади деб маълум қилди.
Столтенберг ўз сўзларида бу узайтириш Ғазо аҳолисига зарурий ёрдам кўрсатиш ва кўпроқ маҳбусларни озод қилиш имконини беради деб эслатди.
Эрон Ислом республикасининг БМТдаги элчиси ва доимий вакили Амирсаид Ирвоний ҳам сионистик режимга жиноятларидан дахлсизликка эга бўлишига йўқ қўймаслиги кераклигини эълон қилиб, БМТ Бош Ассамлеяси сионизмни ирқчилик ва ирқий камситишнинг бир тури сифатида санаб ўтган 3379 (1975) резолюциясини қайта тиклаш вақти келди деб таъкидлади.
Кеча Ирвоний сўзлаган нутқида сионистиук режим ўз мажбуриятларини бажаришга мажбур этилиши Ғазо бўлгаси қамалини ва ишғолини тўхталиб мустақил Фаластин давлатининг шаклланишини қўллаб-қувватлаши керак ва бу доирада Фаластиннинг БМТга тўлақонли аъзолигини қабул қилиш устувор вазифа бўлади деб изоҳлади.
Фаластин исломий ҳуқуқлари қўмитаси ҳисоботининнг хулосасига асосан босиб олинган Фаластиндаги ҳозирги нохуш вазият бевосита сионистик режим ишғолининиг натижасидир. Аслида бу Ғарбий Осиё минтақасидаги инқироз ва можароларнинг марказий ядросидир деб хулоса қилди Ирвоний.