Ғазода яна 10 сионист ўлдирилди
ҲАМОС ҳаракатининг ҳарбий қаноти бўлган " Шаҳид Изуддин Қассам" батальонлари Ғазо секторида 10 нафар сионист жангарсини ҳалок бўлганини маълум қилди.
Шаҳоб ахборот агентлигининг хабар қилишича. "Шаҳид Изуддин Қассам" батальонлари ўз баёнотида Хон Юнис шаҳрининг шимолий ўқида сионистик режим армиясининг 3 ҳарбий булдозери, битта танки ва битта транспорт воситасини йўқ қилганликларини эълон қилди.
Хабарга биноан, "Изуддин Қассам" батальонлари кучлари Хон Юнис шаҳрининг шарқий ўқида нол масофадан 10 нафар сионист жангарисини ўлдиришга муваффақ бўлган.
Ишғол қилинган ерлардан бошқа хабар шуки сионистик режим армияси 31-октябрь куни бу режимнинг Ғазо секторига қарши қуруқликдаги ҳужуми бошланганидан бери бу минтақадаги мазлум халққа қарши 100 мингдан ортиқ артиллерия ўқлари отганини тасдиқлади.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирининг сўнгги статистик маълумотлари эса Ал-Ақсо тўфони амалиёти бошланганидан бери фаластинлик шаҳидлар сони 15 минг 899 нафарга ярадорлар эса 42 минг нафарга етганини таъкидлади.