Сионистларнинг сўнгги жиноятларида Ғазода 100 нафар шаҳид бўлди ёки жароҳатланди
ОАВ ҳам сионистик режим армиясининг бомбардимонлари ва Ғазо сектори шимолидаги турар-жойларга қарши сўнгги ҳужумиларида 100 дан ортиқ фаластинлик шаҳид бўлгани ёки жароҳатланганини хабар қилди.
Само ахборот агентлигинг хабар қилишича, Ғазо бўлгасига қарши 71 кунлик тажовузларида сиоинстик режим Фаластин қаршиликларини таслим қилиш учун ҳар қандай жиноятлардан фойдаланмоқда ва ҳар сафар сўнгги жирканч ҳаракатида Ғазонинг шимолида жойлашган Жабалия лагеридаги турар-жойни бомбардимон қилганида мувафаққиятсизликка учради.
Сионистик режимнинг сўнги ҳужумида ҳозиргача 24 нафар фаластинлик жумладан бир қанча бегуноҳ болалар шаҳид бўлди ва ахборот манбалари ҳам вайроналар остида бир қанча шаҳидлар жасадлари қоли кетганини истисно қилмади.
Сиоинистик режимнинг бу ҳужумларида 90 нафардан ортиқ фаластинлик ҳам яраланди. Ал-Маёдин ахборот сайтининг хабар қилишича, Дейр-ал-Балаҳдаги турар -жой ҳудударини бомбардимогн қилинишида 14 нафар фаластинлик шаҳид бўлди ва 38 киши ҳам бедарак юқолди.
Бундан ташқари Само ахборот агентлиги ҳам сионистларнинг Ғазо бўлгаси марказига эрта якшанба куни тонгида уюштирган ҳужумида12 фаластинлик шаҳид бўлганини қўшимча қилди.
Сионистлар ҳатто Ғазо секторидаги ягона черковда ҳам фаластинлик она ва қизни ўққа тутиб шаҳид қилдилар.
Шунингдек Ғазода фаластинлик кучлари билан тўқнашувда бир қанча сионист жангарилари ҳалок бўлгани ва яраланганини хабар қилганди.
Ғазо секторидаги қуруқликдаги жангда босқинчи сиоинсти крежим армиясининг оператив ҳаракат бўлинмаси ва 13-флотидаги майёр Жозеп Авнер Дран., ҳамда 6623-ҳарбий батьонидан бўлган Шало Салзман ҳам ҳалок бўлган.
Исроил режими армияси ҳам Ал-Ақсо тўфони амалиёти бошланганидан бери, бу режимниг 453 нафар аскари ҳалок бўлгани ва улардан 121 нафари ҳам Ғазода ўлганини тасдиқлади.