Ғазо секторидаги геноцид 100-кунига кирди
АҚШ ҳукуматининг сионистик режимнинг асосий ёрдамчиси сифатид бу режим жиноятларини давом этиши ва такрорланишига йўл қўйиб Исроил режимини сиёсий ва қурол жиҳатдан қўллаб-қуввтлаётгани вазиятида, бу босқинчи режимнинг Ғазода геноцид қилиш ниятида уюштираётган ҳужумлари 100 кунига кирди.
Эслатиб ўтамиз, сионистик режимнинг сўнги 100 кун ичида 65 минг тоннна портловчи моддадан фойдаланган ҳужумларида 10 минг 400 нафар бола, 7 минг 100 нафари аёллар бўлган Ғазо бўлгасининг 23 минг 843 нафар фуқароси шаҳид бўлди. Шунингдек 70 фоизини болалар ташкил қиладиган 7 минг бедарак юқолган.
Ҳужумлар натижасида, 70 мингга яқин турар-жой бинолари бутунлай вайрон бўлган ва 300 000 га яқин бошқ бирликлар қисман вайрон бўлган.
Сионистик режим Ғазо бўлгасининг тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳаларини нишонга олиб, ҳозирагча 337 нафар тиббиёт ходимини шаҳид қилди, 99 нафарини ҳибсга олди. 30 та касалхона , 53 та тиббий хизмат маркази, 150 та соғлиқни сақлаш муассасаси хизмат кўрсатмайди.
Сионистик режимнинг ҳаво ҳужумларида ҳозиргача, 121 та тез тиббий ёрдам машинаси йўқ қилинган ва Ғазо секторида фойдаланадиган яроқли фақатгина 6 та тез тиббий ёрдам машинаси қолган.
Ҳозиргача Ғазо секторидаги тиббиёт бўлинмалари илгаригидек вайрон қилинмоқда, 60 317 киши жароҳатланан ва 10 000 саратон касаллар ўлим хавфи остида.
Шундай бир вазиятда сионистик режим Бош вазири Бинямин Нетаняҳу кечанги баёнотида Оқ уйнинг ҳимоятлари ва дастакларига таяниб Халқаро судда ҳеч ким Исроилни Ғазо бўлгасилаги урушни давом эттиришидан тўхтата олмаслигини иддао қилди.
Сионистик режим бош вазиринингбу сўзлари эса, Халқаро амнистия ташкилоти яқинда ўз баёнротида Ғазо бўлгасининг очиқ қамоқхонасини катта қабристонга айланиш хавфи кўзларимиз олдида намойн бўлмоқда деб огоҳлантиргани билан бир пайтдадир.
Бу халқаро ташкилот ўз баёнотида, дунёнинг бошқа мамлакатлари Ғазодаги геноциднинг олдин олиш учун ҳаракат қилишлари керак бўлган халқаро ҳуқуқ мажбуриятларига эга деб қўшимча қилди.