Январ 21, 2024 13:16 Asia/Tashkent

Тел-авивда минглаб нафар Исроил режими бош вазири Бинямин Нетаняҳу кабинетини ағдаришни талаб қилиб намойиш ўтказдилар.

Фаластиннинг Само ахборот агентлигининг хабар қилишича, сионистик режим намойишчилари бу режим бош вазирининг уйи олдида митинг ўтказиб Бинямин Нетаняҳу кабинетини зудлик билкан тарқатиб юборилишини таъкидлаб, Ғазо бўлгасидаги сионстик режим асирларини қайтариш бўйича ҲАМОС ҳаракати билан келишувга эришилишини талаб қилмоқда.

Бинямин Нетаняҳу кабинетидаги ички бўлинишлар шу ҳадга етганки ҳатто иброний тилидаги   "Wala" сайти ҳам бу хусусда:

Исроил бош вазири тансоқчилари бу режимнинг уруш вазири Ёаф Галантни ҳам Биямин Нетаняҳу идорасига киришига рухмат бермаганидан сўнг, у бош вазир идорасига кириш учун Голани бригадасидан фойдаланиши билан таҳдид қилган деб хабар берди.

Сионистик режимнинг Ғазодаги ҳужумлари ва геноцидлари бошлангач босиб олинган ҳудудлар аҳолиси томонидан ўнлаб намойиш ва митинглар ўтказилиши, Бинямин Нетянуҳининг уруш қўзғатувчи сиёсатига қарши эканликларининг далилидир.

Аммо майдоннинг нариги томонида сэа ҲАМОС ҳаракати урушдан 106 кун ўтиб борар экан, ўзини аввалги позициясини давом эттиришини таъкидламоқда.

Фаластин Исломий қаршилик ҳаракати ҲАМОС шунингдек 4 та шарт яъни уруш ва уруш амалиётлари тўхтатилиши, сионистик режим армиясининг Ғазо ҳудудидан тўлиқ чиқарилиши,  Ғазо суверенитетига аралашмасликка халқаро кафолатлар бериш ва исроиллик аскарларини озод қилиш харажатларини тўлаш шартлари бажарилса, маҳбусларни алмашиш шартномаисни амалга оширишга тайёрлигини эълон қилди.

Ёрлиқ