Ғазо секторида 560 сионист жангариси ўлдирилди
Бугун сионистик режим армияси Ғазо секторида уруш бошланганидан бери бу режимнинг 560 нафар жангариси ўлдирилганини тан олди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бу расман эълон қилинган статистик маълумотлар бўлиб сионистик режим армиясининг ҳақиқий талофати бу рақамлардан анча кўпроқдир.
Ал-Ақсо тўфони амалиёти бошланганидан бери, сионистик режим армияси ҳар куни ҳалок бўлган ўзининг ҳарбийлари номини эълон қилмоқда.
Сионистларниг бу ҳаракати эса Ғазо урушида ўз жангариларининг кўп сонли талофати ва босиб олинган ҳудудларда ички даражадаги кейинги реакциялардан қўрқиш сабабли амалга оширилмоқда.
Исроил режими шунингдек сўнгги 24 соат ичида Ғазода бу режимнинг яна 3 жангарисини ўлдирилганини маълум қилди.
Сионистик режим қуролли кучлари чоршанбага ўтар кечаси, Шелдог махсус бўлинмаси /бу режим ҳаво кучларининг энг элита бўлинмаларидан бири/ қўмондони ўринбосари Йитсҳар Ҳофман Ғазодаги жангларда ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Бугун сионистик режим армияси Ғазода ҳарбий талофатлари сонини ортиши ва дала муваффақиятсизликларини чуқурлашиши ортидан, ўзининг 5-бригадасини Ғазо бўлгасидан олиб чиқиб кетганини ҳам эълон қилди.