феврал 03, 2024 13:14 Asia/Tashkent
  • АҚШ ва Британия қирувчи самолётлари яна Яман ҳудудларига ҳужум қилди
    АҚШ ва Британия қирувчи самолётлари яна Яман ҳудудларига ҳужум қилди

Яманлик манбалар бугун эрталаб АҚШ ва Британия қирувчи самолётлари бу мамлакат шимолидаги Саъда шаҳрига 3 марта ҳужум қилганини хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  олдинроқ ОАВ АҚШнинг Яманнинг Саъда шаҳрига навбатдаги  ҳужумларини ҳақида хабариқлганди. Шунингдек кеча кечқурун ҳам ОАВ Яманнинг Ҳажжа вилоятидаги ҳудудларга АҚШ ва Британия ҳаво ҳужумлари уюштирганини маълум қилган эди.

Яман хавфсизлик манбаларидан бири ҳам  босқинчи қирувчилар Абас туманидаги Аж-Жар ҳудудига 4 марта ҳужум қилганини маълум қилди.

Мазкур манба бу тажовузлар жавобсиз қолмайди ва албатта жазоланади деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз АҚШ ва Британия кучлари 11 январь куни Яманга қарши ҳужумларини бошлади. Уларнинг бу ҳужмлари Яман армиясининг Ғазодаги фаластинилк қаршилигини  қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтган ҳафталарда Қизил денгиз ва Боб-ул Мандаб бўғозидаги босиб олинган ҳудудларга йўл олган бир неча сионист кема ёки босиб олинган ҳудудлар томон йўлолган бошқа кемаларни нишонга олганидан кейин амалга оширилмоқлда.

Яман қуролли кучлари сионистик режими Ғазо сеторига ҳужумларини тўхтатмагунича бу режим кемаларга ёки Қизил денгиздаги босиб олинган  ҳудудларга йўл олган кемаларга ҳужум қилишни давом эттиришни таъкидламоқда.

Ёрлиқ