АҚШ ҳукумати Яманда ўз ҳарбий дронининг уриб туширилганини тан олди
АҚШ ҳукумати расмийлари кеча Яман қуролли кучлар томонидан бу мамлакат осмонида ҳужумга учраган АҚШ учувчисиз учоқларидан бирини қула тушганини тасдиқлади.
Факс Нюс телеканали ҳам АҚШ расмийлари иқтибос ккелтирган ҳисоботида, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг MQ-9 учувчисиз учоғи Яманнинг Ҳудейда соҳилида қулаганини тасдиқлаш мумкин деб хабар қилди.
Ўз номини ошкор бўлишини истамаган, бу АҚШлик расмийси, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари ўз дронини уриб туширилгани сабабларини ўрганаётганини иддао қилди.
Бундан олдин Яман армияси матбуот котиби яманлик кучлари бу мамлакат ҳудудида душманлик амалиёт ўтказаётан АҚШ учувчисиз учоғини уриб туширгани ва Адан кўрфазидаги Британия кемасини нишонга олганини маълум қилганди.
Бошқа хабарга кўра АҚШ ва Британия ҳарбий самолётлари душанба оқшомида Яман ғарбидаги Ҳудейда вилоятига Аж-Жабане ҳудудига ҳужум қилган.
Эслатиб ўтамиз сўнгги ҳафталар давомида, Ғазо бўлгасидаги Фаластин халқининг қаршилик кучлари қўллаб-қуватлаш мақсадида Яман армияси Қизил денгиз ва Боб-ул Мандаб бўғозидаги босиб олинган ҳудудга йўл олган бир нечта сионистик режим кемаларини нишонга олган.