Ҳизбуллоҳ ҳаракати сионистик режим ҳарбий базасига ҳужум қилди
Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ҳаракати босиб олинган ҳудудлар шимолидаги сиоинстик режим армияси базасини ракета билан нишонга олди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ливан Ҳизбуллоҳ ҳаракати ўз баёнотида, Ғазо бўлгасидаги матонатли Фаластин халқи ҳамда уларнинг мардона ва шарафли қаршиликларни қўллаб-қувватлаш мақсадида исломий қаршилик мужоҳидлари кеча оқшомида Ал-Бағдодий базасида душман кучларининг тўпланишини ракета билан нишонга олинди деб хабар қилди.
Якшанбага ўтар кечаси Ливан исломий қаршиилк ҳаракати босиб олинган Фаластин шимолидаги Ал-Мараж базаси атрофидаги босқинчи режим кучлари Баркан ракеталари билан нишонга олди ва бу режим қирувчи самолётлари ҳам Ливан жанубидаги Ал-Заҳира шаҳри атрлфига ҳужум қилди.
Ливан Ҳизбуллоҳи ҳаракати ижроия кенгаши раиси ўринбосари Шайх Али Даъмуш ҳам Исроил режимини Ливанга қарши кенг кўламли уруш бошлаши ҳақида огоҳлантириб қаршилик кучлаоини бу режимга қарши туришга тўлиқ тайёрлигини маълум қилди.