Ҳизбуллоҳ Бош котиби: Эрон сионистларга жавоб бериш учун қонуний ҳуқуққа эгадир
Ҳизбуллоҳ Ҳаракати Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ Эрон Ислом республикасининг Дамашқдаги ўз консуллик биносига қарши сионистлар томонидан удюштирилган теракт учун жиддий жавоб бериш қонуний ҳуқуқига эгадир дед таъкидлади.
Эрон талабалари ахборот сайти-ИСНО тарқатган хабарига кўра, кеча Ҳизбуллоҳ Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ Бейрут шаҳри жанубидаги Зоҳия ҳудудида жойлашган Сайидушшуҳадо мажмуасида сионистлар ҳужумида Эроннинг Дамашқ шаҳридаги консуллик биносида шаҳид бўлганлар хотирасини улуғлаш учун ўтказилган маросимдаги нутқида, бутун дунё мамлакатлари Эрон Ислом респубилкасини тажовузкор сионистик режимга жавоб беришига ишонишади ва албатта Эроннинг бу тажовузларга жавоб бериши унинг қонуний ва табиий ҳаққидир дебд изоҳлади.
Сайид Ҳасан Насруллоҳ шунингдек Дамашқдаги Эрон консуллик биносига қарши терактни сўнгги йиллардаги Сурия ҳудудига қарши сионистик режимнинг энг катта жинояти эканлигига тўхталиб, Суриядаги эронлик ҳарбий маслаҳатчиларига ҳужум қилиш, душман сионистик режим урушининг бир қисмидир деб қўшимча қилди.
Ҳизбулоҳ Бош котиби шунингдек сииоинстик режимнинг Ғазога қарши ҳужумидан 6 ойдан кўпроқ вақт ўтиб бориши билан бу режим олдин эълон қилган мақсадларига эриша олмаган ва сионистик режим вазияти ҳғм тобора ёмонлашиб бормоқдап деб аниқлик киритди.