Саудия арабистони Яманда тақиқланган қуроллардан фойдаланишни янада кўпайтирган
Яманлик сиёсий масалалар бўйича эксперт ва фаолга кўра, Саудия арабистони Яманда тақиқланган қуроллардан фойдаланишни янада кўпайтирган
Яманлик сиёсий масалалар бўйича эксперт ва фаолга кўра, Саудия арабистони Яманда тақиқланган қуроллардан фойдаланишни янада кўпайтирган. Яманлик сиёсий масалалар бўйича эксперт ва фаол Ҳусайн ал-Бехитий Пресс ТВ билан ўтгазган суҳбатида Саудияликларнинг Яман халқига қарши жиноятлари ҳақида шундай айтдики, Саудия арабистони илгаригидек ўзининг Яманга қарши ҳаво ҳужумларида тақиқланган қуролларни қўллашда давом этмоқда. Яманлик сиёсий масалалар бўйича мутахассиснинг айтишича, Америка ташқи ишлар вазири Жон Керри томонидан Яманда ўқ отишни тўхтатиш бўйича келишувни эълон қилганига бир кун ўтмай, Саудия арабистони ҳимояси остида бўлган ҳарбий кучлар Тааз вилоятидаги бозорни нишонга олди. Натижада эса 24 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди ва 7 киши ярадор бўлди. Ҳусайн ал-Бехитийнинг айтишича, оташкесмнинг охирги лаҳзаларида ҳам улар Ҳужжадаги яна бошқа бозорни ҳам нишонга олиб ер билан яксон қилишди ҳамда 4 нафар инсон ўлди ва яна 9 киши оғир тан жароҳати олди.