Ғазодаги жиноятлари учун сионистик режим етакчилари ҳибсга олиниши мумкин
Сионистик режимнинг ахборот манбалари Ғазо бўлгасидаги жиноятлари учун Халқаро жиноят суди томонидан бу режимнинг бир қатор сиёсий ва ҳарбий етакчиларини ҳибсга олиш учун ордер бериши мумкинлигини истисно қилмади.
Ал-Маёдимн телеканалининг хабар қилишича, Халқаро жиноий суди Ғазодаги жиноятлари ва геноцид учун сионисти крежимнингн бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва уруш вазири Ёав Галант, бу режим армия штаб бошлиқлари қўшма бошқармаси бошлиғи Ҳертези Ҳалеви ва бошқа бир қатор амаорларини ҳибсга олишга қарор қилиши кутилмоқда деб маълум қилди.
Шунингдек сионистик режимнинг Маорив гаетаси ҳам бу режим бош вазири Бинмиян Нетаняҳу Халқаро жиноят судининг уни ҳибсга олишга ордер беришдан қўрқиши ва ниҳоятда хавотирда эканлиги ва безовта бўлиб ҳибсга олиш ордери чиқарилишига йўл қўймаслик учун АҚШ расмийлари билан кенг алоқалар урнатаётганини ёзди.
Британиянинг Таймс газетаси ҳам Халқаро жиноий суд Нетаняҳу ва юқори мартабали сиоинст амалдорлари, жумладан Шалант, Ҳалеви ва бу режимнинг айртм хавфмизлик ходимларини Ғазо бўлгасидаги геноцид қилгани учун ҳибсга олшига ордер беришга ҳозирлик кўраётган бўлиши мумкин деб ёзди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 7 октябридан бошлаб сионистик режим АҚШнинг тўлиқ кўмаги билан Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳилда Фаластининг ҳимоясиз ва мазлум халқига қарши кенг миқёсли геноцидни бошлаб юборди.
Ўтган 7 ой ичида сионистларнинг турли уруш жиноятлари оқибатида 34 минг 454 нафардан ортиқ фаластинликлар шаҳид бўлди ва 77 минг 575 киши ҳам жароҳатланди, шаҳид ва ярадорларнинг 72 фоизини эса аёлар ва болалар ташкил этади.