Сионистик режим Фаластиннинг газ ресурсларини қўлга киритишга уринмоқда /10 000 дан фаластинликлар ғойиб бўлган/ Фаластиннинг сўнги хабарлари
(last modified Sun, 07 Jul 2024 10:46:30 GMT )
июл 07, 2024 15:46 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим Фаластиннинг газ ресурсларини қўлга киритишга уринмоқда /10 000 дан фаластинликлар ғойиб бўлган/ Фаластиннинг сўнги хабарлари
    Сионистик режим Фаластиннинг газ ресурсларини қўлга киритишга уринмоқда /10 000 дан фаластинликлар ғойиб бўлган/ Фаластиннинг сўнги хабарлари

Порс тудей сайтининг Фаластин хусусидаи энг муҳим янгликлари қуйидагича:

Ғазо секторидаги шаҳидлар сони 38 минг кишидан ошди 

Ғазо секторидаи Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугунги баёнотида,  сионистик режимнинг Ғазо урушининг 274-кунидаги тажовузи оқибатида шаҳидлар ва ярадорлар сонини маълум қилди. Унга кўра, ҳозиргача шаҳидлар сони 38 минг 98 кишига ва яраланганлар сони эса 87 минг 705 кишига етган.

Ғазо бўлгасида 10 миллиондан ортиқ фаластинилк бедарак йўқолган 

Европа-Ўрта ер денгизи бўйичa Human Rights Watch ташкилотининг хабар қилишича, сиионстик режим бомбардимоларида уй ва  бинолар вайронлари остида 10 мингдан ортиқ фаластинликлар ҳамон қолмоқда ва уларнинг тақдири маълум эмас.

Ғазо бўлгасида шаҳид бўлган журналистлар сони ҳам 156 кишига етди 

Яна икки журналистнинг шаҳид бўлиши билан Ғазо сектори уруши бошланганидан бери медиа шаҳидлар сони 156 кишига ошди.

Ғазо бўлгасидаги Қассам батальонларининг қўшма амалиётида яна 10 сионист аскар йўқ қилинди 

Фаластин ислом қаршилик ҳаракати -ҲАМОС нинг ҳарбий бўлими бўлган Изуддин Қассам номили батальлнлари  Ғазо шаҳрининг Аш-Шужоъия маҳалласида ўтказилган қўшма амалиётида 10 нафар сиоинст жангари ҳалок бўлганини маълум қилди.

Фаластин газ ресурслари: сиоинстларнинг Ғазо урушидаги яширин мақсади

АҚШнинг "Mondovis" сайти ўз мақоласида Ғазо бўлгаси уруши ва ушбу минтақа қирғоқларидаа табиий ресурслар ўртасидаги боғлиқлиқ ҳақида ёзиб, Ғазога ҳозирги босқинни ушбу чизиқ қирғоқларидаги бой табиий газ ресусрларидан ташқари кўриб  чиқиш мумкин эмас деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ