Ҳизбуллоҳ Бош котиби: сионистик режим жиноятлариг фақат энг заиф ва қалби кўр одамлар эътибор бермайди
(last modified Tue, 09 Jul 2024 09:20:05 GMT )
июл 09, 2024 14:20 Asia/Tashkent
  • Ҳизбуллоҳ Бош котиби: сионистик режим жиноятларига фақат энг заиф ва қалби кўр одамлар эътибор бермайди
    Ҳизбуллоҳ Бош котиби: сионистик режим жиноятларига фақат энг заиф ва қалби кўр одамлар эътибор бермайди

Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ куни кеча сўзлаган нутқида сионистик режимнинг Ғазо бўлгасидаги даҳшатли жиноятлари Ғарбда инсониятни уйғотди деб таъкидлади.

Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ ислом азиз пайғамбарининг суюкли неваралари ва дунё шиаларининг уччинчи имоми Ҳазрат Имом Ҳусейн  /а/  шаҳид бўлишлари муносабати билан қилган нутқида, сионистик режимнинг Ғазодаги жиноятлари Ғарбдаги одамларнинг виждонини уйғотганини маълум қилди.

У шунингдек бу жиноятга эътиборр бермагалан қалби кўрдирлар деб айтди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,   Ҳизбуллоҳ ҳаракати бош котиби ўз сўзларида Ҳизбуллоҳнинг Ғазо ва Фаластин халқини қўллаб-қувватлашдаги қатъийлиги ҳақида гапириб, Ғазо ва Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда бу ҳаракат Ал Ақсо тўфони жангига бошқа руҳ ва қатъият билан кирди деб эслатди.

Сайид Ҳасан Насруллоҳ ўз сўзларида Муҳаррам ойи азо маросимлари -Имом Ҳусейн шаҳид бўлган ой/ руҳий  таъсирларни қолдиришини таъкидлаб, биз Карбалодамиз. шаҳидлар ҳақида гапирамиз, шаҳидларни тақдим этамиз, Карбало  воқеаларининг қалбидамиз деб эълон қилди.

2023-йил 7-октябрдан бери Ғарб ҳукуматларининг тўилқ қўллаб-қувватлаши билан сионистик режими Ғазо бўлгаси ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида Фаластиннинг ҳимоясиз ва мазлум халқига қарши янги оммавий қирғинларни бошлади. Сўнгги ҳисоботларга биноан, сионистик режимнинг Ғазо секторига ҳужумлари оқибатида ҳозиргача 38 мингдан ортиқ фаластинлик шаҳид бўлди ва  87 миндан ортиқ ҳам жароҳатланган.

 

Ёрлиқ