Ғазо мактаблари АҚШ қуроллари билан бомбардимон этилмоқда. Янги бомбалар йўлда
АҚШнинг "CNN" нашри сиоинстик режим Ғазо бўлгаси жаунбидаги Хон Юнис мактабларини бомбардимон қилишда АҚШда ишлаб чиқарилган бомба ва ўқ-дорилардан фойдаланмоқда деб маълум қилди.
"CNN" тармоғи сионистик режим томонидан Ғазо жанубидаги Хон Юнис мактабларини бомбардимон қилиш билан боғлиқ видеоларни таҳлил қилганида бу жиноят ҳам АҚШда ишлаб чиқарилган ўқ-дорилар ёрдамида содир этилган деган хулосага келди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича. кеча сионистик режим фаластинлик қочқинлар жойлашган мактабларни бомбардимон қилиб, 30 дан ортиқ одамни шаҳид қилди. бу жиноятда ўнлаб фаластинлик ҳам жароҳатланди.
CNN аллақачон сионистик режим томонидан Ғзао сектори марказида жойлашган Нусират лагеридаги мактабни бомбардимон қилиш билан боғлиқ видеони кўриб чиққанида мазкур жиноят АҚШда ишлаб чиқраилган ўқ-дорилар ёрдамида содир этилгании эълон қилганди. Мазкур жиноятдаа 40 дан ортиқ фаластинлик шаҳид бўлди.
Кеча АҚШнинг"Wall Street Journal" газетаси ҳам АҚШ ҳукумати сиоинстик режимга оғирлиги 500 фунт/ 227 килограмм/ бўлган бомбалар беради деб хабар қилди. Ҳисоботга асосан АҚШ бомбалари транзити яқин ҳафталарда босиб олинган Фаластинга етиб бориши кутилмоқда.
Илгари ҳам Ал-Маёдин тармоғи сионистик режим ОАВларига таяниб, АҚШнинг 10 та транспорт самолёти кўплаб қурол-яроқлар билан босиб олинган Фаластин ҳудудларига қўнаётгани ҳақида хабар қилганди.