Исроилда янги инқироз: аскарларни гиёҳванд моддаларга қарам бўлиб руҳий касалликлар 25 фойизга ошган
(last modified Wed, 14 Aug 2024 12:59:05 GMT )
август 14, 2024 17:59 Asia/Tashkent
  • Исроилда янги инқироз: аскарларни гиёҳванд моддаларга қарам бўлиб руҳий касалликлар 25 фойизга ошган
    Исроилда янги инқироз: аскарларни гиёҳванд моддаларга қарам бўлиб руҳий касалликлар 25 фойизга ошган

Сионистик режимнинг тиббий манбалари Ғазо урушидан сўнг сионистлар айниқса бу режим аскарлари ўртасида гиёҳвандлик кескин ошгани ҳақида хабар берди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, бу ҳақда психологик ва руҳий касалликларга ихтисослашган шифокор, Нетанядаги сионистик режимнинг гиёҳвандлик ва руҳий саломатлик маркази асосчиси Shaul Laurent интервю чоғида Ғазо урушидан кейин биз рецепт  бўйича бўладиган дори -дармонлар, ноқонуний гиҳёванд моддалар ёки спиртли ичимликлар,ҳамда исроилликлар орасида қимор ўйнаш каби турли хил седатив дориларни қўллашда сезиларли ўсишни кўрдик ва бу психологик босимни енгиш учун табиий реакция деб таъкидлади.

У AFP га берган интервюсида гиҳёҳвандлик ва руҳий саломатлик маркази жамоаси Исроил аҳолисининг турли қатламларидан бўлган 1000 га яқин одамда тадққиқот ўтказди ва улар орасида гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш Ғазо урушидан кейин тахминан 25 фоизга ошганини кўрсатади. Ҳаққатан ҳам Ғазо уруши бошланганидан бери ҳар тўртинчи исроиллик гиёҳванд моддани истеъмол қилишни кўпайтирган деб қўшимча қилди.

Бу шифокор, психологик ва руҳий ишлар бўича мутахасси шунингдек Ғазо урушидан кейин уйқу таблеткалари ва оғриқ тўхтатувчи  воситаларини истеъмол қилиш 2023 йил ноябр ва декабр ойларида мос равишда 18 фоиз ва 7 фоизга ошди. Мижозларнинг кўпчилиги болалалари уруш учун Ғазога кетганлардир ва улар ташвиш туфайли ухлай олмасликларини айтишади деб таъкиадлади.

Яқинда иброний тилидаги Ҳаарец газетаси ҳам Исроил режими университетлари психология профессорлари томонидан олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики бу режим аҳолисининг камида 4 фоизи 7 октябрдан кейин / Ал Ақсо тўфони амалийёти/ руҳий ва ҳиссий муаммолар, жумладан руҳий тушкунликдан азият чекмоқда деб маълум қилди.

Ёрлиқ