Қаршилик кучлари сионистларнинг жиноятларига учувчисиз учоқ ва артиллеря билан жавоб қайтарди
Ироқ исломий қаршилик кучлари ва Ливан Ҳизбуллоҳи алоҳида амалиётларида сионистик режимнинг нозик ҳарбий нишонларига ҳужум қилди.
Ироқ Исломий қаршилик ҳаракати бугун эрталаб ўз баёнотида Эйлат аэропортидаги /Ум ал Расраш/ муҳим нишонга бир нечта учувчисиз учоқлар билан ҳужум қилганини маълум қилди.
Ироқ исломий қаршилик ҳаракати ўз баёнотида бу ҳужумни сионистик режим ишғоли ҳамда фаластинлик тинч аҳолининг қирғин қилинишига жавоб деб баҳолади.
Ўтган ҳафта ва ойларда Ироқ қаршиликлари босиб олинган Фаластиннинг жанубида жойлашган Эйлатда ҳам нозик ва муҳим нишонлрга ҳужум қилди.
Ҳизбуллоҳ ҳаракати Ғазо секторидаги собит Фаластин халқига кўмак учун сиоинсти крежим армиясининг " Зарит" ҳарбий марказини артиллериядан нишонга олди.
Ҳизбулоҳ амалиёти кейин амалга оширилди. Сионистлар армияси Ливан жанубидаги чегара ҳудудларидаги Ал-Ҳаям, Эйта аш-Шоб, Рами, Ҳоула ва Уламо-Аш-Шоб шаҳарлари ва Ливаннинг Бекка вилоятининг Саҳл-Ан Наби ва бошқа баъзи ҳудудларига ҳужум қилди ва бу ҳужумда бир киши шаҳид бўлиб, 19 киши яраланди.
Шунингдек Ал-Манор телеканалининг хабар қилишича, Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ҳаракати ўз баёнотида, ўзининг Айто Аш-Шаъб шаҳарчасидан Роид Хаттоб /Маҳди/, Ал-Ҳалусия шаҳарчасидан бўлган Зиёд Муҳаммад Қашмар,/Зулфиқор/, Ан-Набатия шаҳридан Али Муҳаммад Дақмоқ /Юсуф Ножи/, Сур шаҳридан бўлган Муҳаммад Ғози Шоҳин / Али Али/ номли 4 нафар кучларини Ливан жаунбида шаҳид бўлишганини тасдиқлади.
Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ҳаракати Ғазо қаршилик кўрсатиш гуруҳларини қўллаб-қувватлаб ва ишғолчи режимнинг Ливан жануби ва шарқида тинч аҳолига қарши ҳужумларига жавоб бериш мақсадида уюштирган ҳужумлари сионис кўчманчилар учун даҳшатли тушга айланди ва Исроил ОАВларига кўра Ҳизбуллоҳ ҳужумларидан қўрқиб босиб олинган ҳудудлар шимолидаги ўнлаб аҳоли пунктлари эквакуация қилинган.