Ғарбий Соҳилда 10 минг 700 фаластинлик сионистлар изоляторларида сақланмоқда
Сўнгги хабаргаа биноан сиоинстик режим Ғазо секторидаги жиноятларидан ташқари, Ғарбий Соҳилда минглаб фаластинилкни ҳибсга олган.
Фаластин асирлари масаласидаги гуруҳнинг сўнгги ҳисоботига асосан сиоинстик режим Ғазо секторига қарши уруш бошланган ўтган йилнинг 7 октябридан бери Ғарбий Соҳилда 10700 нафар фаластинликни ҳам ҳибсга олди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, айни дамда сионистик режим Ғазода минглаб фаластинликни ҳибсга олган.
Хабарга асосан ишғолчи сионист жангариларининг янги босқинидан /29 август/ бери Ғарбий Соҳилда 50 нафар фаластинлик шаҳид бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 2023-йилнинг 7 -октябридан бери Ғарб давлатларининг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши билан сионистик режим Ғазо бўлгасида ҳимоясиз ва мазлум фаластинилкларга қарши янги оммавий қирғин ва геноцидни бошлади.
Сўнгги маълумотлаорга биноан, сионистик режимнинг Ғазо секторига қилган ҳужумларида ҳозиргача 41 мингдан ортиқ фаластинлик шаҳид бўлиб, 95 мингдан ортиқ жароҳатланган.