Ҳизбуллоҳ ҳужумидан кейин сионистик режимдаги Рамат-Девид авиабазасида кучли портлашлар содир бўлди
(last modified 2024-09-22T08:56:16+00:00 )
сентябр 22, 2024 13:56 Asia/Tashkent
  • Ҳизбуллоҳ ҳужумидан кейин сионистик режимдаги Рамат-Девид авиабазасида кучли портлашлар содир бўлди
    Ҳизбуллоҳ ҳужумидан кейин сионистик режимдаги Рамат-Девид авиабазасида кучли портлашлар содир бўлди

Сионистик режимнинг энг муҳим ҳарбий базаларидан бири бўлган, Рамат- Девид ҳаво базаси Ҳизбубллоҳ ҳужумининг асосий марказига айланди.

Бугун эрта тонгда Ливан Ҳизбуллоҳи томонидан босиб олинган Фаластин шимолига қарши амалга оширилган йирик ракета ҳужуми  бу гуруҳнинг сўнгги йиллардаги энг катта ва энг даҳшатли ҳужумларидан бири бўлди.

Порс тудей сайти сионистик режими учун катта хавфсизлик ва ҳарбий оқибатларга эга бўлган бу амалиётдан 5 та муҳим нуқтага тўхталиб ўтди.

1. Ҳужумнинг мисли кўрилмаган ҳажми;  бир кечада 100 дан ортиқ ракета отилгани  2.  Ramat David стратегик ҳаво базасига ҳужум қилиш. 3.  300 000 сионист бу ракета ҳужуми ортидан бошпаналарга қочиб кетган . 4.  Турли ҳудудларда электр узатилиши ва катта ёнғинлар  5. Ахборот ва тарғибот соҳасидаги таъсири; Ҳуд-ҳуд номли учувчисиз учоқларнинг қудрати, бу амалиёт оддий бир ракета ҳужуми эмасди балки  Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг "Ҳуд-ҳуд" дронлари амалиётларидан олинган батафсил маълумотлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилди.

Ниҳоят, бугун эрталаб Ҳизбуллоҳнинг  амалиёти шунчаки, ракета ҳужуми эмас эди аксинча бу сиоинстик режимга янги хавфсизлик муаммоларни келтириб чиқарадиган куч, режалаштириш ва разветка мувофиқлаштириш намойиши эди.

Мазкур ҳужум нафақат сиоинстик режим армиясининг тузилмавий заиф томонларини фош қилди, балки Тел-авив режимига аниқ мурожаат эди. Яъни бу мурожаат : Ҳизбуллоҳ тайёр ва ҳар дақиқада сионистик режимнинг нозик нуқталари марказига зарба бериши мумкинлигшини маълум қилди.

Ёрлиқ