Ливан Қизил Хоч ташкилоти раиси Эрон шифокорлари ва Қизил ярим ой ташкилотига миннатдорчилик билдирди
(last modified Sun, 22 Sep 2024 10:45:47 GMT )
сентябр 22, 2024 15:45 Asia/Tashkent
  • Ливан Қизил Хоч ташкилоти раиси Эрон шифокорлари ва Қизил ярим ой ташкилотига миннатдорчилик билдирди
    Ливан Қизил Хоч ташкилоти раиси Эрон шифокорлари ва Қизил ярим ой ташкилотига миннатдорчилик билдирди

Ливан Қизил Хоч ташкилоти раиси адоҳида ёзма ва телефон мурожаатларида, Эрон Қизил Ярим ой жамиятига Ливандаги террорчилик ҳодисаларда жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатгани учун миннатдорчилик билдирди.

Ливан Қизил Хоч жамғармаси раиси Антуан Ал-Зуқабий Эрон Ислом республикаси Қизил Ой жамғармасининг Байрутда зудлик билан ҳозир ўлиши ва ихтисослаштирилган тиббий хизматлар кўрсатиши, ҳамда ушбу мамлакатда содир бўлган террорчилик ҳодисалари оқибатида  яраланган 95 кишининг Эронга кўчирилиши учун  телефон орқали миннатдорчилик билдиришидан ташқари, ёзма муроажаатида Эрон Қизил Ярим ой жамиятига ҳам миннатдорчилик билдирди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Қизил Ярим Ой жамияти жамоаси, жумладан 24 нафар эронлик ва жарроҳлар делегацияси Ливандаги алоқа пейжерларнинг портлаши билан  боғлиқ террорчилик воқеаларидан 24 соат ўтмай, 28 сентябр куни Ливанга жўнаб кетди ва ушбу ҳодисаларнинг яраланган 95 нафари эса кейинги даволаниш учун Эронга юборилган.

Эрон Қизил Ярим ой жамияти раиси Пирҳусейн  Куливандга кўра, Ливандаги террор ҳужумларида яраланганланинг кўпчилиги қўл, юз ва кўзларидан жароҳат олган ва бу яраланганларнинг 2300 нафари Эрон жамоасининг зудлик билан ҳаракатларидан кейин амбулатор шароитида давонади.

Эрон Ислом республикаси президенти Маъуд Пизишкиён ҳам жума куни Теҳрон шаҳридаги Форобий офталмология касалхонасида бўлганида, Ливандаги пейжерлар портлаши оқибатида Эроонга кўчирилган баъзи яраланганларни бориб кўриб уларнинг даволаниш жараёни ҳақида маълумот олди.

Ёрлиқ