Эроннинг мустамликачиларга қарши ҳарбий амалиётларини минтақа халқлари иштиёқ, қувонч ва ғурур билан кутиб олди
(last modified Wed, 02 Oct 2024 07:56:53 GMT )
октябр 02, 2024 12:56 Asia/Tashkent
  • Эроннинг мустамликачиларга қарши ҳарбий амалиётларини минтақа халқлари иштиёқ, қувонч ва ғурур билан кутиб олди
    Эроннинг мустамликачиларга қарши ҳарбий амалиётларини минтақа халқлари иштиёқ, қувонч ва ғурур билан кутиб олди

Эроннинг сионистик режим жиноятарига ракета ва қонуний жавоби турли мамлакатлар халқларида иштиёқ, шодлик ва ғурур уйғотди.

Эрон БМТ Низомига асосан қонуний ўз-ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига мувофиқ, сионистларнинг баъзи ҳаво ва радар базалари ,  қаршилик етакчиларига хусусан шаҳид Исмоил Ҳания ва Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ ҳамда Ҳизбуллоҳ ҳарбий қўмондонлигига, Фаластин Исломий қаршилик кўрсатиш қўмондонларига қарши фитна ва террорни режалаштириш марказларига қарши ракета ҳужумларини амалга оширди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  Эрон Ислом републикасининг бу қонуний ҳаракатиданг сўнг дунёнинг озодлик ихлосмандлари кўплаб мамлакатларда хурсагд бўлишди. Эроннинг сионистик режимга қарши уюштирган йирик ракета ҳуумлари ортидан  Ливаннинг турли шаҳарлари халқи кўчаларда қувонишди. Баъзи ОАВларга кўра, кеча Ғазо, Хон Юнис ва Жениндаги Фаластин халқи сайёрадаги энг бахтли одамлар бўлган.

Ироқнинг Карбало ва Бағдод аҳолиси ҳам Эрон Ислом  республикаси соқчилар корпусининг сионистик режим нишонлари, ҳарбий ва хавфсизлик объектларига қарши ракета ҳужумлари ортидан ушбу шаҳарлар кўчаларида байрам қилди. Бундан ташқари  Сурия пойтахти Дамашқ аҳли бу шаҳар кўчаларида шодланиб, Эроннинг бу ҳаракатини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.Интернетда эълон қилинган суратларда Иордания халқи ҳам Эроннинг сионистик режимга қарши ракета ҳужумидан хурсанд бўлиб рақсга тушди. Покистон ва Яман халқлари ҳам дунёнинг бошқа озодлик изловчилари каби Эроннинг босиб олинган ерларига ракета ҳужуми уюштирганидан хурсандчилигини кўчада бўлиш билан ифодалади.

Бу амалиётнинг амалга оширилиши билан Сараевода ҳам Босния ва Герцоговинадан бир гуруҳ одамлар ўз мамлакатлари ва Фаластин байроғини кўтариб, Эроннинг бу амалиётини олқишладилар ва қўллаб-қувватладилар.

Ёрлиқ