Пизишкиён: Эрон минтақада хавфсизликни юзага келтириш ва инқирозларнинг тарқалишига қарши курашмоқда
(last modified Thu, 03 Oct 2024 12:38:57 GMT )
октябр 03, 2024 17:38 Asia/Tashkent
  • Пизишкиён: Эрон минтақада хавфсизликни юзага келтириш ва инқирозларнинг тарқалишига қарши курашмоқда
    Пизишкиён: Эрон минтақада хавфсизликни юзага келтириш ва инқирозларнинг тарқалишига қарши курашмоқда

Эрон президенти Масъуд Пизишкиён сионистик режим хато қилса, қатъий ва кучли жавобга дуч келишини айтди. Эрон Ислом республикаси қирғинчи сионистик режим томонидан минтақада хавфсизликни юзга келтириш ва инқирознинг тарқалишига қарши турибти деб таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,  Эрон президенти Масъуд Пизишкиён Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад бин Халифа Ол Соний билан қўшма матбуот  анжуманида, агар сионистик режим хато қилса, Эрон Ислм республикаси қатъий ва кучли жавоб беришини таъкидлаб, ишончсизлик яратиш ва инқирозни ёйиш сиоинстик режимнинг минтақадаги ёвуз масалаларидан биридир деб маълум қилди.

Пизишкёнга кўра, Эрон минтақа хавфсизлигини ўзхининг ва барча мусулмонларнинг хавфсизлиги сифатида атаб, Эрон тинчлик ва осойишлаликка интилади аммо, айнан сионистик режим минтақани хавфсиз ҳолатга келтирмоқда деб изоҳлади. 

Эроннинг Теҳрон шаҳридаги расмий меҳмони сифатида Фаластин  Исломий Қаршилик ҳаракати -ҲАМОС сиёсий идораси раиси шаҳид Исмоил Ҳаниянинг террор этилганига тўхталиб ўтган Эрон президенти  Ғарб давлатлари Ғазодаги ўт очишни тўхтатиш жараёни тезроқ якунланиши учун Эрондан бу жиноятларга аксиламао кўрсатмаслигини сўрадилар. аммо сионистлар ўзларининг қотиллик машинасини тўхтатиш ўрнига, Ғазодан ташқари Ливанга ҳам ҳужум қилдилар деб қўшимча қилди.

Эрон президенти АҚШ ва Ғарб давлатлари минтақадаги агентларидан қотиллик ва жиноятчиликни тўхтатишни ва минтақани хавфсиз ҳолатга келтирмасликни сўрашлари керак чунки ишончсизлик ҳеч кимга ва ҳеч бир ҳукуматга, ҳатто Европа давлатлари ва АҚШга ҳам манфаатига эмас деб аниқлик киритди.