Статистика: сионистларнинг 61 фоизи босиб олинган Фаластинда энди ўзларини хавфсиз ҳис қилмайди
(last modified 2024-10-08T13:02:31+00:00 )
октябр 08, 2024 18:02 Asia/Tashkent
  • Статистика: сионистларнинг 61 фоизи босиб олинган Фаластинда энди ўзларини хавфсиз ҳис қилмайди
    Статистика: сионистларнинг 61 фоизи босиб олинган Фаластинда энди ўзларини хавфсиз ҳис қилмайди

Ижтимоий сўровга асосан, аксарият сионистлар ишғол этилган ерларда ўзларини мағлубиятга учраган ва ишончсиз ҳис қилмоқда.

Сионистик режим телеканали сўров натижаларига таяниб, бу режим яшовчиларидан 61 фоизини Фаластинда ўзини хавфсиз ҳис қилмаётганини маълум қилди. Порс тудей сайтининг хабарига кўра,   сиоинстик  режим телеканали шунингек қуйидагича хабар тарқатди: сўров натижалари шуни кўрсатдики, сиоинстларинг 35 фоизи Исроил режими ҲАМОС билан урушда мағлуб бўлган деб ҳисоблайди.

Ушбу сўровга биноан ишғол этилган сарзаминларда яшайдиган сионистларнинг 41 фоизи ҳам уларнинг армияга бўлган ишончига путур етганини эътироф этган. Сўров натижалари ҳам сиоинстларнинг 86 фоизи ҳам уруш тугаганидан кейин қўшни Ғазо шаҳарлари яқинидаги яшаш жойларига қайтишга тайёр эмаслигини эълон қилган.

Бундан олдин сионистларнинг " Земон" газетаси ҳам Ғазога қарши урушнинг дастлабки 6 ойдагина 550 минг сионист босиб олинган ҳудудларни тарк этгани ҳақида хабар қилганди.

Экспертлар ҳам сионистик режим етакчилари ўртасидаги нохуш бошқарув ҳолати ва ички келишмовчиликларга тўхталиб агар бу режим шу тарзда давом этса, унинг келажаги йўқлигини ва унинг қулашини кутиш кераклигини тан олишмоқда.

Ёрлиқ