Сионистик режим суғурта компаниялари катта зарар кўрган
Исроил режими марказий суғурта агентлигига кўра, Ғазо секторидаги уруш бу ширкатга 600 миллион доллардан ортиқ зарар етказган.
Исроил режимининг марказий суғурта агентлиги з ҳисоботида, мазкур суғурта маркази Ғазога қарши урушда кўрган жами зарарлари, харажатлари, товн ва аннуитет 2, 4 миллиард шекелни /640 миллион доллар/ ташкил этганини маълум килди.
Порс тудей сайтига кўра, бу марказ ҳисоботида шунингдек ўтган бир йил давомида 70 минг сионист Исроилнинг маркзий суғурта агентлигига мурожаат қилиб, урушда жароҳатланганини даъво қилган де келтирилган.
Сионистик режимнинг марказий суғурта агентлигига кўра, 12500 дан ортиқ сиоинстлар суғурта бўлимига мурожаат қилган ва улар ўзларининг доимий курашга қодир эмаслигини тан олишни сўрашган. яъни 11 минг 760 нафар руҳий касалликлар, 527 нафари жисмоний, 411 нафар руҳий ва жисмоний шикасталашлари билан мурожаат қилган.
Исроил режимининг марказий суғурта агентлииг яқин ойларда минглаб инсонлар руҳий ва моддий ёрдамга муҳтож ногиронлар рўйхатига қўшилишини башорат қилди.