Нега сионистик режим армияси Ғазо секторида ўз мақсадларига эриша олмади?
Араб тилидаги ОАВлардан бири ўз мақоласида Фаластиннинг Ғазодаги қаршилик кўрсатиши сири ва сионистик режим армияси бу режим бош вазири белгилаан мақсадларга эриша омлагани каби мавзуларни муҳокама қилди.
Rai Alyoum ё ўзи Рой Ал-Явм нашри чоп этган мақоласида, ишғолга қарши қаршилик ва Ғазо халқини курашиши ҳақида сўз юритиб, афтидан сионистик режим барча ҳарбий қуроллари, хавфсизлик хизматлари ва юқори технологиялари билан бир йил ичида бу режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу белгилаган мақсадларига яъни Фаластин қаршиликларини мағлуб этишга эриша олмади деб ёзди.
Порс туде сайтининг хабарига кўра, бу мақолада Рой Ал-Явм нашри қаршилик кучлари кучли курашни давом эттираётгани ва ҳатто Ғазодан Тел-авивни нишонга олаётганини таъкидлади.
Бу нашр шунингдек Ғарбий Осиё масалалари бўйича икки таҳлилчи Амина Муҳфор ва Носир Хузурдан иқтибос келтириб, ҲАМОС ҳаракати Фаластиндаги фаол ҳарби куч бўлиб, Ғазо бўйлаб сионистик режим кучларига қарши курашмоқда деб маълум қилди.
Араб тилидаги бу нашр Washington Post газетасининг ҲАМОСнинг ҳарбий салоҳияти ҳақидаги ҳисобтига ҳам тўхталиб, фаластинликларнинг тунеллари узунлиги 500 километр ва Ню-йорк метросидан ҳам узунроқ ва каттароқ ва бу эса Тел-авивдан Туркия жанубигача бўлган масофа деб аниқлик киритди.
Бинямин Нетануяҳа мағлубиятини тан олишдан олдин уруш тугаганини эълон қиладими? Ғазо бўйича келажакдагпи сценарияси қандай? деб қўшимча қилди Рой Ал-Явм нашри.