Тел-авив иқтисоидёти изоляция йўлида/ 10 та давлат инвестицияларни тўхтатди
-
Тел-авив иқтисоидёти изоляция йўлида/ 10 та давлат инвестицияларни тўхтатди
Сионистик режимнинг Ғазо бўлгасига ҳужумлари давом этар экан, бир қанча фонд ва давлатлар ишғол қилинган ерларга сармоя киритишни тўхтатди, бу Тел-авивни яккалаб қўйди.
* Энг муҳим воқеалардан бири Европа бойлик ва пенсия жамғармаларининг Исроил режимига сармоя киришни тўхтатиш қароридир. 2 триллион долларлик активлари билан дунёдаги энг йирик Норвегия суверен жамғармаси 2025 -йил авустида Исроил режимининг 11 компаниясидаги улушларини сотганини ва хорижий менежерлардан сармояларини бошқаришни қайтариб олганини эълон қилди. Жамғарма аввалроқ Исроил режимига киритилган сармоялар қийматини 1,95 миллиард доллар атрофида эълон қилган эди.
* Бир қанча Европа ҳукуматлари ҳам Исроил режимига қарши амалий ва мисли кўрилмаган чоралар кўрди. Испания тўлиқ қурол эмаргосини жорий қилди, аҳоли пунктларида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни импорт қилишни тақиқлади ва Тел-авив билан бир нечта ҳарбий шартномаларни бекор қилди. Нидерландия ҳам F-35 қиурвчи самолётлари қисмлари ва қуроллари экспортини тўхтатди ва турар-жой маҳсулотлари импортини тақиқлашга ҳаракат қилмоқда. Ирландия Ғарбий Соҳилдаги Исроил режими аҳоли пунктларида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни олиб киришни жиноий жавобгарилкка тортадиган қонунни қабул қилиш ниятида. Словения қурол савдоси ва турар-жой маҳсулотлари импортини тақиқлади. Туркия эса 2024 йилнинг май ойидан бошлаб Исроил билан экспорт ва импортни бутунлай тўхтатди.
* Куба, Малайзия, Жанубий Африка, Ироқ, Индонезия ва бир қанча Лотин Америкаси давлатлари каби " Гаага гуруҳи"нинг 12 та аъзо давлати ҳам 2024- йил июлида Колумбияда бўли ўтган йиғилишда Исроилга қарши қурол-яроқ , молиявий ва денгиз санкуияларини қўллашларини эълон қилди. Бу давлатлар ҳарбий техниканинг узатилишига йўл қўймаслик ва уруш жиноятларини содир этганларниг жазоланишини таъминлашга ваъда берди.
Иқтисодий эксперт ва "Васла" веб-сайти асосчиси Наби Армали ҳам Норвегия ва Дания жамғармаларининг сўнги ҳаракатлари каттароқ тенденциянинг бошланиши эканлигини, санкциялар банк сектори ва эркин савдо келишувларига нисбатан қўлланилса, Исроил иқтисодиёти жиддий инқирозга юз тутишини таъкидлади.
Чет эл капитали босиб олинган ҳудудлардан қочиб кетади/ Исроил режими бозорининг ярми бўш