Қизил ярим ой дала касалхонасига сионистик режимнинг ҳужумига Теҳрон жимгина жавоб қайтариши эҳтимоли бор
(last modified Sun, 13 Oct 2024 11:29:07 GMT )
октябр 13, 2024 16:29 Asia/Tashkent
  • Қизил ярим ой дала касалхонасига сионистик режимнинг ҳужумига Теҳрон жимгина жавоб қайтариши эҳтимоли бор
    Қизил ярим ой дала касалхонасига сионистик режимнинг ҳужумига Теҳрон жимгина жавоб қайтариши эҳтимоли бор

Сионистик режимнинг Сурия ва Ливан чегарасидаги Эроннинг дала касахонаси ва тинчнпарварлик ёрдам омборига ҳужумини қоралаган, Эрон расмийлари бу жиноятни халқаро ҳуқуқнинг очиқдан -очиқ бузилиши деб атадилар.

Эрон Қизил Ярим Ой жамияти раиси  Пирҳусейн Куливанд, жума куни  Исроил режими Сурия ва Ливан чегарасида бу жамиятнинг 56 ўринли дала калахонасига ҳужум уюштирганини, аммо қурбонлар бўлмаганини маълу қилди.  Порс тудей сайтига кўра, Эрон Қизил Ярим Ой жамияти раиси бу терактни қоралар экан,  сионистик режимнинг бу ҳаракати тиббий ва ёрдам марказлари ҳужумларини тақиқлашда халқаро инсонпарварлик қонунларини очиқдан -очиқ бузидир деб изоҳлади.

Эроннинг БМТдаги доимий вакили Амир Саид Ирвоний ҳам БМТ Хавфсизлик кенгаши раиси Паскал Кристан ва БМТ Бош котиби Антониа Гуттерешга йўллаган мактубида,гуманитар ва тиббиёт муассасаларини атайлаб нишонга олиш халқаро гуманитар ҳуқуқнинг очиқдан-очиқ бузилиши ҳисобланади деб эълон қилди.

Эрон Ислом РеспубликасиТИВ матбуот котиби Исмоил Бақоий ҳам босқинчи сиоинстик реэимнинг Ғазо, Ливан ва Суриядаги шифохоналар ва тиббиёт ва ёрдам марказларига такрор ҳужумлар уюштиришини бу режимнинг барча халқаро қоидалар ва меъёрларга қарши исён кўрсатаётганлигининг очиқ белгиси деб билди. У сўзларининг бошқа қисмида  халқаро институтлар, жумладан Халқаро Қизил Хоч қўмитасидан аниқ жавоб беришга ва сиоинстик режимнинг ҳаракатларини уруш жинояти сифатида қоралашга чақирди.

Шу қарашдан, баъзи эронлик таҳлилчилар сионистик режим бу ҳаракат билан, тактик хатога йўл қўйди ва Эрон ОАВ шовқунсиз уч олиши мумкин  деб хулоса қилмоқда.

Ёрлиқ