Ўтган йилги воқеалардан сўнг сионистик режимнинг муваффақиятсизлигинг 7 кўрсаткичи маълум бўлди
(last modified Sun, 13 Oct 2024 13:57:48 GMT )
октябр 13, 2024 18:57 Asia/Tashkent
  • Ўтган йилги воқеалардан сўнг сионистик режимнинг муваффақиятсизлигинг 7 кўрсаткичи маълум бўлди
    Ўтган йилги воқеалардан сўнг сионистик режимнинг муваффақиятсизлигинг 7 кўрсаткичи маълум бўлди

Исроил режими Ғазо ва Ливанга энг кўп вайронгарчилитк ва ўлимларга сабаб бўлишга уриниб, Ал-Ақсо тўфони амалиётида стратегик муваффиятсизликларининг ўлчовларини яширишга ҳаракат қилмоқда.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Ал-Жазира телеканали сайти батафсил ҳисоботида,  Исроил режимининг  Ғазо  сектори  ва Ливандаги  стратегик  муваффақиятсизликлари  таҳлил қилди.

Бу канал текширувлар ва таҳлилларига асосан сионистик режимнинг стратегик муваффақиятсизликларининг асосий сабабларининг 7 таси қуйидагилардир :

1. Исроил режимининг халқаро миқёсидаги изоляцияси 

Сионистик режим Ғазо секторида мисли кўрилмаган жиноятлар содир этиб ўзига қарши халқаро жамоатчилик фикрини жуда салбий қилиб қўйди. Бу масала узоқ муддатда Тел-авив режимига сезиларли таъсир кўрсатади. Шу муносабат билан дунёнинг минглаб шаҳарларида сионистик режимнинг Ғазо бўлгасида содир этган жинояларини қоралаш мақсадида қайта -қайта намойишлар ўтказилди.

2. Ҳарбий ҳамкорилкларни тўхтатилиши

Жаҳонда жамоатчилик фикрига бўлган нафрат баъзи давлатларнинг Ғазо бўлгаси уруши бўйича позицияларига сезиларли таъсир кўрсатди ва сионистик режим армияси билан ҳарбий ҳамкорлик даражасини ҳам пасайтирди.

3. Халқаро доираларда қоралаш 

Исроил режими Ғазо секторидаги жиноятларини давом этиши халқаро майдонда халқаро резолюция ва низомларни менсимасдан исёнкор режим сифатида эътироф этилишига олиб келди.Шунингдек сионистик режим жиноятлари юзасидан кўплаб қарорлар вва резолюциялар чиқарилди.

4. Мисли кўрилмаган ички бўшлиқ 

Исроил режимининг Ғазо бўлгаси ва Ливанга ҳужуми оқибатлари ишғол қилинган ҳудудларда сиёсий ва ижтимоий тафовутнинг чуқурлашиши бўлди, бу айниқча 240 га яқин сионистларни асирга олиниши ва Бинямин Нетанянуҳи томонидан бу ишни эътиборсиз қолдириши мисолида яққол намоён бўлди. Бу масала сионистик режимдаги ҳукмрон коалиция сиёсатига қарши чиққанларнинг талабларига айланди.

5. Муносабатларни нормлаллаштириш жараёнининг пасайиши 

Минтақавий майдондаги Ал-Ақсо тўмони операцияси сиооинстик режим ва араб давлатлари ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш жараёнини секинлаштирди.

6.  Исроил режимининг хавфсизлик деворидаги "ёриқлик" 

Ал-Ақсо тўфони амалиёти билан сионистик режим ўз тарғиботлари билан уни афсонавий қилиб кўрсатишга уринган хавфизлик ва тўсиқ деворидан ўтиш мумкинлиги маълум бўлди.

7. Сионистик режимни қўллаб-қувватлашларнинг қимматга тушгани  

Ўтган бир йил ичида сионистик режимни қўллаб-қувватлаш ушбу босқинчи режимнинг анъанавий ва ғарбий тарафдорлари,жумладан АҚШ учун қимматга тушди ва бу давлатларнинг устувор йўнашилари Тел-ави режимининг мақсадлари билан зиддиятли бўлди. Бу эса уларга сионистик режимнинг минтақадаги иттифоқчичи ва нуфузли қабзали бўлиш ўрнига, улар учун оритқча юкка айланганидир.

Ёрлиқ