Сионстик режим ОАВлари қаршилик гуруҳларининг катта ва яширин имкониятларини тан олди
Исроил режими ОАВлари қаршилик жабҳасининг кучи ва мудофаа қудратини тан олиб Исроил армияси оғриқли харажатларни тўламоқда деб таъкидлади.
Сионистик режимнинг " Ҳааретс" газетаси таҳличиси Jak Khuri, қаршилик кучлари ўз раҳбарлари ва қўмондонларини йўқотишидан кейин уларнинг ўрнини қандай тўлдириш ва вазиятини яхшилаш ҳамда янги қўмондонларини таништиришни яхши билишади деб эътироф этди.
Порс тудей сайтининг ўз хабарларида бир қатор сионист режим амалдорларининг бу соҳадаги баёнотларига назар солди.
Бошқа томондан сионистик режимнинг Волало нашрининг таҳлилчиси Амир Буҳбут ҳам Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ҳаракати ва Яман қуролли кучлари сионистик режим кемалари, газ платформалари ва портларини нишонга олиш имкониятга эга деб хулоса қилди.
Сионистик режимнинг Канн тармоғининг ҳарбий ишлар бўйича мухбири Рой Шарон ҳам Ливан ва Ғазо бўлгасидаги сиоинстик режим армиясининг оғир харажатларига тўхталиб, Исроил армияси оғир баҳоларни тўламоқда деб айтди.
Сионистик режимнинг Эдиот Аҳаранот газетасининг сиёсий таҳлилчиси, Nadav Eyal Исроилда чексиз мотивларга эга бўлган вайронгарчилик урушидан ҳақиқий қўрқув бор. Шу сабабдан хавфсизлик ва ҳарбий муассасаларида самарали сиёсий ечим йўли билан ҳарбибй ҳаракатлар тўхтатиши кераклигини айтишади, чунки Ҳизбуллоҳ ҳаракати ҳеч қандай шароитда йўқ қилинмайди деб изоҳлади.