Терроризмга қарши оғзаки курашдан амалий курашга ўтиш зарур
Терроризмга қарши оғзаки курашдан амалий курашга ўтиш зарур
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз "Терроризмга қарши оғзаки курашдан амалий курашга ўтиш зарурлиги" мавзуига бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Ироқнинг Ҳилла шаҳрида содир этилган террорчилик портлаш ҳаракатлари кўплаб мамлакатларнинг кескин муносабат билдиришига олиб келди. Бу эса яна бир бор, дунё мамлакатларининг халқаро терроризм таҳдидини барҳам бериш учун, декларатив курашдан амалий ва жиддий курашга ўтиш зарурлигини намоён этди. Жорий йилнинг 24 ноябр кунида Ироқнинг Бобул вилоятининг марказида жойлашган Ҳилла шаҳрининг Шомелий минтақасида бомба қурилмаси жойлаштирилган автомобилнинг портлаши ортидан 100дан ортиқ инсон шаҳид бўлди ва ўнлаб кишилар оғир тан жароҳати олишди. ИШИД террорчилик гуруҳи ушбу қўпорувчилик ҳаракатининг масъулиятини ўз зиммасига олди. Турли юртлар ва давлатлар жумладан Эрон ислом жумҳурияти ушбу террорчилик портлашни кескин қоралади ва ИШИД террорчилик гуруҳига қарши қатъий кураш олиб боришни таъкидлашди. Ўтган йилда юз берган воқеаларга бир йил ўтишига қарамай, лекин терроризм балоси шуни кўрсатмоқдаки, терроризм таҳдиди фақат Ўрта Шарқ мамлакатларига хос эмас, балки терроризм чегара билмас офат бўлиб, бутунжаҳонга таҳдид ҳисобланади.
Франциядаги содир этилган террорчилик ҳодисаси, Европа мамлакатларида террорчилик таҳдидларининг жддий бўлганлиги ва Россиянинг йўловчи ташийдиган самолётининг Миср ҳаво кенглигида катастрофага учраши ва Мисрга тегишли самолётнинг Ўрта ер денгизида қулаши ҳамда Америка қўшма штатларининг Орландо шаҳридаги террорчилик ҳодисаси ҳам терроризмнинг бутун дунё учун таҳдид эканлигини яна бир бор тасдиқлади. Бошқа ибора билан айтганда, террорчи гуруҳлар ўтган бир йил давомида Осиё қитъасида, Европа ўткаларида ва АҚШда ўзларининг таъдидлари ва террорчилик ҳаракатларини амалга оширишди. Афсусланарли жойи шундаки, терроризм таҳдиди глобаллашиб кетишига қарамай, ҳозирга қадар терроризмга қарши курашнинг амалий бўлиши, жаҳон мамлакатларининг кун тартибидан жой олмаган. Ғарб давлатлари эса фақат ўзларининг декларатив сиёсатларида терроризм билан кураш олиб бориш зарурлиги ҳақида гапириш билан чекланиб қолишади. Ҳолбуки, Эрон ислом жумҳурияти ҳамда Россия, Ироқ ва Сурия сўнги йилларда терроризмга қарши жиддий кураш олиб боришни, ўзларининг кун тартибларида устувор йўналиш қилиб белгилашган ҳамда ушбу йўналишда йирик маблағларни сарфлашади. Ғарб давлатлари эса ҳанузгача оғзаки нуқтларида терроризм билан курашиш хусусида қуруқ сафсата сотишади холос.
Шу билан бирга, Ғарбликлар илгаригидек терроризмни яхши ва ёмонга тақсимлаб келишади. Улар учун маъқул кўрилган террористлар яхши террорчи ҳисобланади ва уларни қурол-аслаҳалар, молиявий ва сиёсий жиҳатдан ҳамда ахборот воситалари томонидан ҳимоя қилишади. Сўнги пайтларда Европа мамлакатларига ва Америка қўшма штатларига қарши террорчилик таҳдидларининг кўпайиши ва шиддатли тус олиши янада кучайиб кетиши ортидан, Ғарб давлатларининг терроризмга қарши кураш учун жиддий иродаси борлиги кузатилган эди. Аммо орадан бироз вақт ўтганидан кейин, ушбу таҳдидларни кўрмаганга олишлари яна бир бор Ғарбнинг терроризмга ва террорчилик гуруҳларига қарши кураш учун жиддий иродаси йўқлигини янада яққол намоён этди. Ваҳоланки, ўтган кунларда Ироқнинг Ҳилла шаҳрида юз берган террорчилик ҳодисаси оқибатида юзлаб инсонларнинг ҳаётдан кўз юмишига ва жароҳат олишига олиб келган воқеалар, Европа юртларида ва Америкада ҳам рўй бериши эҳтимолдан йироқ эмас. Террорчилик гуруҳлари Америка қўшма штатларида бўлиб ўтган сайловлардан олдин Америка халқи орасида бомба портлатиш билан таҳдид қилишлари ортидан, ушбу диёрда қўрқинч ва ваҳимали ҳолат юзага келди.
Ҳозирда, Ироқ давлатининг ушбу мамлакатда жойлашиб олган ИШИД террорчилик гуруҳи билан жиддий кураш олиб бориши ва Ироқ давлатининг ушбу ҳаракатларини Россиянинг ҳаво кучлари томонидан ҳимоя қилиниши ҳамда Эрон ислом жумҳуриятининг Сурия армиясини террорчиларга қарши курашдаги амалиётларида маслаҳат ва консультация кўрсатиш жиҳатидан қўллаб-қувватлаши ушбу террорчи гуруҳларни қийин аҳволга солди ва уларни ноумид қилди. Шулардан келиб чиқиб, Ғарб мамлакатлари террорчи гуруҳларга нисбатан тутган позицияларини ва ёндашувларини ўзгартиришса, ушбу экстремистик гуруҳларни заифлаштириш жараёнига янада суръат бағишлаб уларнинг бутунлай йўқ бўлиб кетишига туртки бериши мумкин. Ғарб давлатлари терроризмга қарши курашда жиддий иштирок этмасада, лекин улар террорчи гуруҳларни қурол-яроқ билан таъминлаш ва молиявий жиҳатдан ҳимоя қилиш ҳаракатларини тўхтатишса ҳамда Ироқ ва Сурияда терроризм билан кураш жараёнига, инсонпарварлик баҳоналари билан халақит бериб, ушбу жараённинг муваффақиятли тарзда якунланишига тўсқинлик қилишмаса, террорчиларни ушбу минтақалардан батамом йўқ қилиш мумкин. Акс ҳолда, барча жаҳон халқларининг жонларига таҳдид солаётган ва уларнинг тинчлигини ҳамда осойишталигини бузаётган террорчиларни бутунлай йўқ қилишнинг имконияти мавжуд эмас.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.