Сурия мамлакатидаги сўнгги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар
-
Сурия мамлакатидаги сўнгги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар
Суриядаги сўнгги сиёсий ва ҳарбий ўзгаришларнинг қисқача тафсилотлари билан танишинг.
Владимир Путин ва Масъуд Пизишкиён Сурия масаласи хусусида суҳбатлашдилар
Кеча оқшомида бўлиб ўтган телефон мулоқотида Эрон президенти Масъуд Пизишкиён ва Россия президенти Владимир Путин Сурия шимолидаги сўнгги пайтларда террорчилар ҳаракатларини ушбу мамлакат ва минтатқа барқарорлиги ва хавфсизлигига жиддий таҳдид деб билдилар. Телефон орқали бу суҳбатда Эрон ва Россия президентлари Сурия ҳукуматига ушбу мамлакатдаги террорчи гуруҳларга қарши курашда ёрдам бериш учун биргаликдаги ҳамкорликка урғу беришди.
Сайид Аббос Ироқчи: Суриядаги террорчилик фаолияти учун сионистик режим ва АҚШ ўртасида тўилқ мувофиқлаштириш бор
Эрон ТИВ раҳбари Сайид Аббос Ироқчи кеча Сурия ва Туркияга уюштирган сафарларига тўхталиб, Сурияда мен Эрон Ислом республикасининг Дамашқ ҳукумати ва президентига тўлиқ ва қатъий қўллаб-қувватлаши ҳақидаги хабарни етказдим деб маълум қилди.
Эрон ТИВ раҳбари шунингек Суриядаги сионистик режим, АҚШ ва террорчи гуруҳлар ўртасиса тўлиқ мувофиқлаштириш мавжудлигини таъкидлаб, Сурия ҳукумати юклатилган урушда биз биан бирга бўлганидек биз ҳам бу давлат билан бирга бўламиз деб қўшимча қилди.
Эроннинг Дамашқ шаҳридаги элчиси Ҳусейн Акбарий ҳам кеча Эрон ва Сурия ўртасидаги муносабатлар жуда юқори даражада эканини таъкидлаб икки давлат қийин вазиятарда бир-бирини ҳимоя қилади деб эълон қилди.
Сурияда яна 100 нафар террорчи йўқ қилинди
Шу билан бирга Россиянинг Суриядаги ярашув маркази душанбага ўтар кечачи Сурияда ҳозирги 24 соат ичда 100 нафар террорчи йўқ қилинганини маълум қилди.
Ал-Олам сайтининг кечанги хабарига кўра, такфирчи -террорчи гуруҳларнинг бир неча кундан бери давом этаётган ҳужумлари ортидан Суриянинг турли минтақаларида бу гуруҳлар талофати сони 1400 кишига етди. Ахборот манбалари шунингдек, Сурия армияси террорчи ва такфирчи гуруҳлар билан қизғин тўқнашувлардан сўнг, Ҳама шаҳри шимоли-шарқидаги Ар-Раҳжан ва Ас-Саъан қишлоқларини қайтариб олди деб маълум қилди. Мазкур манбаларга кўра, Сурия армияси Ҳалаб-Алеппо шарқидаги Ас-Сафира шаҳарчаси чеккасидаги Ум-Омуд ҳудудини террорчилар ишғолидан озод қилган.
Ал-Маёдин телеканали ҳам бугун эрталаб, Сурия армияси Ас-Сафира томон олдинга силжиши ҳақида хабар қилиб, бу олджинга сурилиш Сурия аксарларини Ҳалаб вилояти қишлоқларига тезроқ қайтишини англатади деб эслатди.