Сионистик режим армияси Суриянинг яна бир қисмини ишғол қилди
-
Сионистик режим армияси Суриянинг яна бир қисмини ишғол қилди
Сионинстик режим армияси Суриянинг бошқа айрим ҳудударини ҳам эгаллаб олди.
Саҳоб сайтининг Ал-Маёдин телеканалига таяниб хабар қилишича, сионистик режим Сурия ҳудудига босиб киришни давом этишида бугун ушбу мамлакат жанубидаги Эрилмок дарёси йўналиши ва Ал-Ваҳда тўғонини ишғол қилди.
Мазкур хабарга кўра, Суриянинг Байт Жен ҳудудидаги аҳолининг қаршиликлари туфайли сионистик режим жангарилари бу ҳудудни эгаллаб ололмади,
Исроил режими жангарарилари ҳам шарқдан Иордания чегаралари олдида жойлашган Коя, Мария ва Қусайр ҳудудлари томон йўл олган.
Суриянинг собиқ президенти Башр Асад ҳукумати қулагач сионистик режим армияси Суриянинг бошқа ҳудуларинии ҳам ишғол қилиб, бу мамлакатнинг турли минтақаларидан суриялик ҳарбий инфратузилмаларини ва марказларига ҳужум қилди.
Бундан олдин сионистик режим армияси Суриянинг шарқи ва ғарбидаги позицияларга ҳаводан зарбалар берганди. Бу вақтда улар Дейр Уз-зур ҳудудидаги 107- казармадаги ракета базасида ҳам Тартус чеккасидаги қурол-яроқ омборларини ҳам нишонга олганди.