Исроил режимининг Суриянинг бўлиб ташлаш режаси қандадй?
-
Исроил режимининг Суриянинг бўлиб ташлаш режаси қандай?
ОАВ Дамашқ шаҳри чеккасидаги Жарамана минтақасида друзлар қуролли гуруҳлар ва Сурия муваққат ҳукумат раиси Жулоний қўмодонлигидаги кучлар ўртасида оғир тўқнашувлар содир бўлганини хабар қилди.
Кеча Сувайда друз қуролли гуруҳлари Дамашқ чеккасидаги Жармана ҳудудига ҳужум қилиб, бу ҳудудни Жулоний ҳукумати қўмондонлиги остидаги кучлар назоратидан олиб чиқди. ИРНАга таяниб Порс тудей сайтининг хабар қилишича, шу билан бирга друзлар ҳарбий кенгаши Жулоний кучлари билан жанг қилиш учун Сурия пойтхати Дамашққа қўшин юборишга тайёрлигини маълум қилди.
Шу билан бирга, Исроил режимининг Исроил Ҳюм газетаси ўз хабарида ишғол қилинган ҳудудлар шимолидаги чегараларни ҳимоя қилиш даъвоси билан бу режим Сурияни давлатчаларга бўлиш учун яширин йиғилиш ўтказанини маълум қилди.
Исроил Ҳюм газетасининг ёзишича, бир неча кун олдин бу режим уруш вазири Исраэл Кац раислигида " эртаси куни Сурияда" мавзуси" остидаги йиғилишда Сурияни канонларга бўлиш таклиф қилинган.
Исраэл Кац бу таклифни сионистик режим Бош вазири Бинямин Нетаняҳуга тақдим этди ва бу масалани ўрганиш учун йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.
Исроил ҳам газетаси, шунингдек сионистик режим жосуслик манбларига таянган ҳолда, сионистик режим Сурияда барқарорлик ўрнатиш ниятида эмас, аммо шу билан бирга у бу мамлакатда вазиятни барқарорлаштиришдан олдин ўз назорати остидаги ҳудудларни тарк этиш ниятида эмас. Хавфсизлик бўйича таҳлилчиларга кўра, Сурия Исроил режими учун хавф туғдиради ва Исроил режими Башор Асад ҳукумати ағдарилгач. унинг қисмларга бўлинишига умид қилган, деб маълум қилди.