Сионистик режим учун қандай Сурия маъқул?
(last modified Thu, 06 Mar 2025 16:31:13 GMT )
март 06, 2025 21:31 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим учун қандай Сурия маъқул?
    Сионистик режим учун қандай Сурия маъқул?

Wall Street Journal газетаси Исроил режимини Сурияда ажралишлар солиш ва бу мамлакатни бўлишга уринишини фош қилди.

Валстрит журнал газетаси шунингдек сионистик режим Сурия друзларини Дамашқдаги янги ҳукуматни қабул қилмасликка ишонтиришга урианётганини ҳақида хабар қилди.   Порс тудей сайтининг хабар қилишича. бу ҳисоботда, Исроил режими ушбу мақсадга эришиш учун миллиардлаб доллар сарфлашини режалаштираётгани қайд этилган. Хавфсизлик бўйича таҳлилчиларнинг айтишларича. бу ҳаракат Сурияни бўлиниши ва бу мамлакатда ажралишлар ва ихтилофлар яратишга қаратилган.

Валстрит журналга кўра. сионистик режим шунингдек. Сурияда жанубий чегара ҳудудларида тинч аҳоли томонидан босиб олинган Фаластин билан чегарадош бўлган автоном этник минтақаларнинг федерал тизими шаклида янги давлат тузиш ғояси бўйича жаҳон кучларини лобби қилмоқда.

Бундан олдин, Исроил режими бш вазири Бинямин Нетаняҳу Сурия жанубини қуролсизлантиришга чақирганди. Таҳлилчиларга асосан, сионистик режимнинг қарашлари Сурияни кучсиз ва яккаланиб қолишдан иборат. Ҳисоботга асосан, Дамашқдаги янги ҳокимиятнинг федерал тузумни қабул қилишари даргумон бўлса-да, сиоинстикк режим ўз саъй -ҳаракатларни давом эттирмоқда. Башор Асад ҳукумат қулагач. 3 ой ичида қурол-ярқоларнинг бу давлатнинг янги ҳокимият қўлига тушишга йўл қўймаслик  учун Сурия ҳарбий инфратузилмасини нишонга олди.

Айни пайтда Сурия қабилаларининг айрим раҳбарари исроил режимининг мақсади Сурия ерларидан кўпроқ эгаллаш эканидан хавотирда.