Мосел шаҳрида ИШИД террорчилик гуруҳининг янги жиноятларида бир қанча ноҳарбийлар ҳаётдан кўз юмди
(last modified Wed, 30 Nov 2016 13:27:14 GMT )
ноябр 30, 2016 18:27 Asia/Tashkent
  • Мосел шаҳрида ИШИД террорчилик гуруҳининг янги жиноятларида бир қанча ноҳарбийлар ҳаётдан кўз юмди

Ироқ разведка ташкилоти тарқатган хабарга кўра, Ироқнинг Мосел шаҳрида ИШИД террорчилик гуруҳининг янги жиноятларида бир қанча ноҳарбийлар ҳаётдан кўз юмди

Ироқ разведка ташкилоти тарқатган хабарга кўра, Ироқнинг Мосел шаҳрида ИШИД террорчилик гуруҳининг янги жиноятларида бир қанча ноҳарбийлар ҳаётдан кўз юмди. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлигининг Ироқ разведка ташкилотига таяниб хабар беришича, ИШИД террорчилик гуруҳининг унсурлари Ироқнинг Мосел шаҳридаги асосий йўлни тўсиб қўйиш учун бомба қурилмаси жойлаштирилган танкерни портлатиб юборишди. Натижада эса, камида 22 нафар тинч аҳоли вакиллари ўлган. Бошқа томондан эса, Ироқ қирувчи самолётлари ИШИД террорчилик гуруҳининг Найнаводаги позициясини нишонга олди ва уларнинг 11 нафар қўмондонларини йўқ қилишди. Ал-Ироқия телеканали тарқатган хабарга биноан, Ироқ армиясининг уруш тарғиботини юритадиган штаби ўз баёнотида шундай маълум қилдики, Ироқнинг F-16 қирувчи самолётлари Моселнинг ғарбидаги террорчилар жойлашган позицияларини нишонга олиш билан, ИШИД террорчиларининг базаларини бутунлай йўқ қилишдан ташқари ИШИД террорчилик гуруҳининг 11 нафар саркардаларини ва 18 нафар унсурларини ҳам ҳалок қилишди.   

Ёрлиқ