Аж-Жулоний миллий бирликка интиладими ёки мазҳабларга қарши қирғингами?
(last modified Wed, 02 Jul 2025 11:55:27 GMT )
июл 02, 2025 16:55 Asia/Tashkent
  • Аж-Жулоний миллий бирликка интиладими ёки мазҳабларга қарши қирғингами?
    Аж-Жулоний миллий бирликка интиладими ёки мазҳабларга қарши қирғингами?

Reuters ахборот агентлиги ўз тергов ҳисоботида Сурияда Жулоний ҳукумати томонидан тинч алавийларнинг ўлдирилишини ёритган.

Сурия мамлакатида Аж-Жулоний ҳукумати инаугурациясидан олти ой ўтиб, Ройтерз ахборот агентлиги тергов ҳисоботида март ойида муваққат ҳукумат тарафдорлари томонидан 1500 тинч алавий ўлдирилганини эълон қилди. Порс тудей сайтига кўра, кўрпинчса исми ёки мазҳаби туфайли  нишонга олинган қурбонлар орасида аёлла, болалар ва қариялар ҳам бор.

Reuters ахборот агентлиги текшируви Аж-Жулоний ҳукуматига алоқадор бўлган бир қанча қуролли бўлинмаларнинг бевосита иштирокини кўрсатмоқда Унга кўра ҳукуматда  ҳозирда "Ҳайъат Таҳрир-Аш-Шом" гуруҳининг собиқ аъзолари ҳукмронлик қилмоқда.  Ал -Қоида террорчи гуруҳи ҳозирда тарқатиб юборилган бўлсада, ҳали ҳам БМТ санкциялар рўйхатида.Бу гуруҳ етакчиси Аҳмад Ашў-Шаръ январ ойида Дамашқ ҳукуматини ағдариб ҳгокимиятни қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Кўп ҳудудларда ҳужумчилар Башор Асадга содиқ кучларнинг кириб келган ва содиқ аъзораини, ҳатто яқинда авф этилган алавийларниҳам исмлар рўйхати билан нишонга олди.   Reuters маълумотларига кўра, бутун оилалар маълум бир фамилияга эга бўлгани учун қатл этилган.Бу қотилликларнинг усуллари ўта зўравон эди.: қатл қилиш, жароҳатланиш, омма олдида таҳқирлаш ва саҳналарни суратга олиш. Бу жиноятларда ҳам ўнлаб аёллар, болалар , қариялар, ногиронлар ҳалок бўлди.

Баъзи жойларда алавий қишлоқлари бутунлай бўшаб, ўрнига дарҳол сунний оилалар қўйилди. Ҳужумчиларнинг ичкарига кириши билан берган саволи фалокатнинг чуқурлигини кўрсатади: сен суниймисанми ёки алавиймисанми? Қирғинлар пайтида Аж-Жулоний алавий қўзғолончиларни кеч бўлмасдан қуролларини ташлаб, таслим бўлишга чақирган эди. Жанглар тугагач, у "миллий бирликка "чақирди. Бироқ Ройтерз агентлигига кўра, алавийларни ўлдириш давом этмоқда.