Ҳалаб шарқидан 30 минг киши қочган
Ҳалабда мухолифат кучлари назорати остида бўлган минтақалардан 30 минг киши қочган
Франц Прессга таяниб берилган хабарларга кўра, пайшанба куни Қизил Хоч халқаро қумитаси Ҳалаб шарқидан кўплаб аҳоли яшаш жойларини тарк этишганини баён қилган. Улар давлат кучлари назорати остида бўлган шаҳарнинг ғарбий қисмига қочиб ўтишган.
Қизил Хоч халқаро қумитаси минглаб нафар сурияликлар бошқа минтақаларга ҳам қочаётганига ишора этиб, ҳарбий бўлмаганларни ҳимоя этиш ва Ҳалаб шаҳрини тарк этиш учун шароит яратилиши лозимлигини талаб этган.
Қизил Хоч халқаро қумитаси Ҳалаб шаҳрида оддий аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш учун ҳозир бўлган барча ёрдам берувчи кучларга таъкидлаб, ёрдамга мўҳтожларга кўмаклашиш учун тайёр эканлигини эълон қилган.
Сурия давлат кучлари қуролланган мухолифат кучлари назорати остида бўлган минтақаларни озод этиш билан бир вақтда Ҳалаб шаҳрини бўшатмоқдалар.