Ғазо секторидаги 50 минг нафардан кўпроқ ногиронларнинг аҳволи ўта оғирлашган
Фаластин ижтимоий ишлар бўйича вазирлигининг маълум қилишича, Сионистик режим Ғазо секторида Фаластин халқи билан олиб борган уч маротаба жангида, ушбу минтақадаги аҳоли турар жойларини бомбардимон қилиши ортидан 50 минг нафардан ортиқ фаластинликлар ногирон бўлишди
Фаластин ижтимоий ишлар бўйича вазирлигининг маълум қилишича, Сионистик режим Ғазо секторида Фаластин халқи билан олиб борган уч маротаба жангида, ушбу минтақадаги аҳоли турар жойларини бомбардимон қилиши ортидан 50 минг нафардан ортиқ фаластинликлар ногирон бўлишди. Ал-Олам тармоғи тарқатган хабарга кўра, Фаластин ижтимоий ишлар бўйича вазирлиги бугун 3 декабр куни Халқаро ногиронлар куни муносабати билан баёнот бериб шундай айтдики, 2007 йилдан Ғазо секторининг мунтазам тарзда қамалга олиниши оқибатида, ушбу минтақадаги ногиронларнинг аҳволи янада оғирлашмоқда ва уларнинг муаммолари кун сайин кўпайиб бормоқда. Фаластин ижтимоий ишлар бўйича вазирлигининг маълумотига кўра, Ғазо секторидаги фаластинлик ногиронларнинг кўплари даволаниш ва сунъий қўл ва оёқлардан фойдаланиш учун ушбу минтақадан ташқарига чиқишга эҳтиёж сезишади. Шунингдек, мазкур вазирлик ушбу баёноти орқали Ғазо секторининг қамалини бартараф этиш ва Фаластин халқининг чегара ўтиш пунктларидан ўтишларини осонлаштириш учун Халқаро ва ҳуқуқий масъул ташкилотлардан сионистик режимга босим ўтказишларини сўради.