Қудс куни халқаро карикатураси; Фаластин мавзусида халқаро чақириқ
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i98806-Қудс_куни_халқаро_карикатураси_Фаластин_мавзусида_халқаро_чақириқ
Қудс куни муносабати билан ўтказилаётган карикатура танлови Фаластин халқига қўллаб-қувватлаш ва сўнгги воқеаларни акс эттириш мавзусида, Эроннинг халқаро ва санъат муассасалари ташаббуси билан эълон қилинди.
(last modified 2026-02-23T05:12:23+00:00 )
феврал 23, 2026 08:42 Asia/Tashkent
  • Қудс куни халқаро карикатураси; Фаластин мавзусида халқаро чақириқ
    Қудс куни халқаро карикатураси; Фаластин мавзусида халқаро чақириқ

Қудс куни муносабати билан ўтказилаётган карикатура танлови Фаластин халқига қўллаб-қувватлаш ва сўнгги воқеаларни акс эттириш мавзусида, Эроннинг халқаро ва санъат муассасалари ташаббуси билан эълон қилинди.

ParsToday хабарига кўра, ИРНА агентлигига таяниб, Қудс куни карикатураси Фаластин халқи ҳуқуқларини қўллаб-қувватловчи нодавлат ташкилотлар халқаро иттифоқи ҳамда «Iran Cartoon» томонидан ташкил этилмоқда. Тадбир котибияти маълум қилишича, танлов икки бўлимда — “Қудс куни” ва махсус бўлим “12 кунлик урушда сионистик режимнинг мағлубияти” мавзусида ўтказилади.

Эълон қилинган қоидаларга кўра, ҳар бир рассом ҳар бир бўлимга кўпи билан учта, жами олтита карикатура тақдим этиши мумкин. Асарлар A4 ҳажмда, JPG форматда ва 300 dpi аниқликда юборилиши лозим. Файллар инглиз тилида номланиши, унда муаллифнинг исм-фамилияси, асар рақами ва мамлакат коди билан мобил телефон рақами кўрсатилиши шарт. Ижро техникаси эркин деб эълон қилинган.

Котибият маълумотига кўра, асарни юборган шахс муаллиф сифатида тан олинади ва акс ҳолат исботланса, асар танловдан чиқарилади. Илгари бошқа фестивалда ғолиб бўлган ёки сунъий интеллект ёрдамида яратилган асарлар қабул қилинмайди. Ҳар икки бўлим асарлари бир вақтнинг ўзида баҳоланади ва асар юбориш қоидаларни тўлиқ қабул қилишни англатади.

Мукофотлар ва асарларни қабул қилиш муддати

Ташкилотчилар маълум қилишича, уч нафар ғолибга “Фахрий диплом” ва “Эрон ҳунармандчилик маҳсулотлари” тақдим этилади. Шунингдек, барча иштирокчиларга иштирок сертификати берилади, кўргазмага танланган асарлар муаллифлари эса фестиваль китобининг электрон нусхасини оладилар.

Асарларни котибиятга юборишнинг сўнгги муддати 1404 йил 14 эсфанд, чоршанба куни, милодий ҳисобда 2026 йил 5 март деб белгиланган.

Қудс куни халқаро карикатура танлови халқаро бадиий тадбирлардан бири сифатида, рассомларнинг Фаластин масаласи ва минтақавий ўзгаришлар ҳақидаги қарашларини намоён этиш учун майдон яратади.