Сионистларнинг Ливанга ҳужумида 40 га яқин шаҳид ва ярадорлар
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i99408-Сионистларнинг_Ливанга_ҳужумида_40_га_яқин_шаҳид_ва_ярадорлар
Сионистик режимнинг Ливан жанубидаги икки шаҳарга уюштирган янги ҳужумларида 12 нафар Ливан фуқароси шаҳид бўлди.
(last modified 2026-05-02T14:03:49+00:00 )
май 02, 2026 18:51 Asia/Tashkent
  • Сионистларнинг Ливанга ҳужумида 40 га яқин шаҳид ва ярадорлар
    Сионистларнинг Ливанга ҳужумида 40 га яқин шаҳид ва ярадорлар

Сионистик режимнинг Ливан жанубидаги икки шаҳарга уюштирган янги ҳужумларида 12 нафар Ливан фуқароси шаҳид бўлди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Исроил режимининг мамлакат жанубидаги Ҳабуш ва Аззарория шаҳарларига уюштирган ҳужумларида 12 ливанликнинг шаҳид бўлганини, 25 кишининг яраланганини маълум қилди. Ливан манбаларининг хаар қилишича,  Ливан жанубидаги икки Аззавсар ва Аш-Шарқия шаҳарлари бугун эрталабдан бери Исроил режимининг 20 та ҳаво ҳужуми нишонига олинган.

Бошқа бир хабарга кўра, Ҳизбуллоҳ Ливан жанубида Исроил режими ҳарбий позицияси ва техникаларига қарши 9 та операция ўтрказганини маълум қилди. Исроил режими ҳам бу ҳужумларда икки аскарнинг яраланганини тан олди.

Ҳизбуллоҳ ҳаракати шунингдек бу ҳужумларнинг барчасида сионист душман кучларига аниқ зарбалар ва талофатлар етказилдики, Ал-Баяда қишлоғига қарши сўнги ҳужумлардан бирида исроиллик кучлар исломий қаршилик жангчиларининг кучли ўқлари остида ҳудудни эвакуация қилишга мажбур бўлди, деб таъкидлади.