Жаҳон нефть нархи 90 доллардан ошди
-
Жаҳон нефть нархи 90 доллардан ошди
Ҳафтанинг биринчи савдо кунида Осиё бозорларида жаҳон нефть нархи 3 фоиздан зиёд ўсиб, бир баррел учун 90 доллардан ошди.
Парс Тудейнинг Эрон давлат телерадиокомпанияси ахборот агентлигига таяниб хабар беришича, душанба куни Brent русумли хом нефть фьючерслари нархи 2,69 доллар ёки 3,05 фоизга ошиб, бир баррел учун 90,79 долларга етди.
Бундан олдин ҳам ўтган ҳафта давомида Brent нефти нархи жами 15,9 долларга кўтарилган эди.
Шунингдек, АҚШнинг West Texas Intermediate (WTI) хом нефти нархи ҳам 2,19 доллар ёки 2,65 фоизга ошиб, бир баррел учун 84,68 долларга етди.
Нефть нархининг ошиши АҚШнинг сўнгги тўққиз кун давомида Эронга қарши тажовузкор ҳужумларини қайта бошлагани билан бир вақтга тўғри келди.
Нефть нархининг янада ўсиши ва АҚШнинг Эронга қарши тўққизинчи кеча кетма-кет давом этган ҳужумлари фонида, Буюк Британиянинг Денгиз савдоси операциялари маркази душанба тонгида Уммоннинг Кумзар соҳилидан саккиз денгиз мили узоқликда денгиз ҳодисаси содир бўлганини маълум қилди.
Ғарбий Осиёдаги таранглик кучайиши нефть нархининг ошишига олиб келиши мумкин