Туркия ТИВ Шавкат Мирзиёевни президентлик сайловидаги ғалабаси билан қутлади
(last modified Tue, 06 Dec 2016 08:11:37 GMT )
декабр 06, 2016 13:11 Asia/Tashkent
  • Туркия ТИВ Шавкат Мирзиёевни президентлик сайловидаги ғалабаси билан қутлади

Туркия ТИВ Шавкат Мирзиёевни президентлик сайловидаги ғалабаси билан қутлади

Туркия жумҳурияти ташқи ишлар вазирлиги 2016 йил 4 декабрь куни Ўзбекистонда бўлиб ўтган навбатдан ташқари президентлик сайловига доир баёнот берди. Баёнот матни Туркия ТИВ сайтида жойлаштирилган

“Дўст ва қардош Ўзбекистонда 2016 йил 4 декабрда ташкил этилган президентлик сайлови  тинч ва хотиржам руҳда бўлиб ўтганидан хурсандмиз. 

Юртимиз ўзбек халқининг сайловларда улкан демократик кўринишда билдирган иродасини мамнуният билан қарши олмоқда. Ўзбекистон Республикаси билан икки томонлама муносабатларни ҳар жабҳада ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларимиз бундан кейин ҳам давом этади. 

Шу муносабат билан, сайловда ғалаба қозонган Шавкат Мирзиёевни табриклаймиз, унга соғлиқ тилаймиз. 2003 йилдан буён Бош вазирлик вазифасини сидқидилдан ижро этган ҳамда Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов вафотидан сўнгра давлат раҳбарлиги вазифаларини вақтинча бажарган жаноб Мирзиёевга, ўзбек халқининг фаровонлиги ва тараққиёти йўлидаги ишларида кўмак беришга ҳар доим тайёрмиз”, - дейилади баёнотда.