Тоғи Қорабоғда жорий қилинган оташкесим ЕХҲТ томонидан назорат этилади
Озарбойжон республикаси Мудофаа вазирлиги Қорабоғда жорий қилинган оташкесимни жараёнини Европадаги хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти томонидан назрорат этилиши ҳақида хабар берди.
ОПО ахборот агентлиги хабарига кўра, бугун Озарбойжон республикаси Мудофаа вазирлиги Арманистон томонидан Ҳериста Ҳеристов ва Саймон Тейлер, Озарбойжон республикаси томонидан Евгений Шаров ва Пётр Шведберг Европадаги хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ваикллари сифатида Тоғли Қорабоғ оташкесимни назорат қилиш масъулиятини зиммага олишган деб қўшимча қилди.
Мазкур хабар асосида халқаро кузатувчилар ва назоратчилар ушбу чорчубада Оғдам шаҳри ҳокмиятида Озарбойжон республикаси ҳарбий намояндалари билан учрашиб мулоқот қилишган.
Европадаги хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти намояндалари Тоғли Қорабоғнинг муқаддам чизиғига боришганида Озарбойжон республикаси ва Арманистон ҳарбий кучлари ўртасида ҳеч қандай тўқнашув юз бермаган.