Ереванда полиция биносини қўлга олган гуруҳнинг икки аъзоси таслим бўлди
(last modified Wed, 27 Jul 2016 12:32:58 GMT )
июл 27, 2016 17:32 Asia/Tashkent
  • Ереванда полиция биносини қўлга олган гуруҳнинг икки аъзоси таслим бўлди

Ереванда полиция биносини қўлга олган гуруҳнинг икки аъзоси таслим бўлди

     Арманистон пойтахти Ереван шаҳридаги полиция патруль-пост хизмати полки биносини қўлга олган қуролланган гуруҳнинг икки аъзоси полицияга таслим бўлди. Бу ҳақда мамлакат полицияси матбуот котиби Ашот Агаронян Facebook’даги саҳифасида маълум қилди, деб хабар қилади Ирна агентлиги. «Қуролланган гуруҳ аъзолари Гагик Егиазарян ва Арам Акопян ҳуқуқ-тартибот ходимларига таслим бўлди. Шунингдек, отишма бўлиб ўтди ва унинг натижасида бир нафар полициячи ҳамда гуруҳ аъзолари Павел Манунян ва унинг ўғли Арам яраланди», – деб ёзди полиция матбуот котиби. Қайд этилишича, барча жароҳатланганлар шифохонага ётқизилди. Эслатиб ўтамиз, 17 июль куни тонгида, маҳаллий вақт билан соат 04:00да мухолифатдаги радикалларнинг автомат ва пистолетлар билан қуролланган 30 кишилик гуруҳ  Ереван шаҳридаги полиция патруль-пост хизмати полки дарвозасини бузиб кириб, бинони эгаллаб олди ҳамда унинг ичидаги хизматчиларни гаровга олди. Ҳужум вақтида полк бошлиғи ўринбосари, полковник Артур Ваноян ҳалок бўлган ва 4 киши жароҳатланган. Қуролли гуруҳ мухолиф сиёсатчи, «Янги Арманистон» жамоат қутқарув жабҳаси етакчиси Жирайр Сефилянни ҳибсдан озод этишни ҳамда ҳукумат истеъфосини талаб қилди. Сефилян 26 июнь куни ҳибс қилинганди.