Яман армияси Саудия арабистонининг F-16 қирувчи самолётини уриб туширди
(last modified Fri, 15 Jul 2016 13:38:09 GMT )
июл 15, 2016 18:38 Asia/Tashkent
  • Яман армияси Саудия арабистонининг F-16 қирувчи самолётини уриб туширди

Яман армияси Саудия арабистонининг F-16 қирувчи самолётини уриб туширди

Яман армияси Саудия арабистонининг F-16 қирувчи самолётини уриб туширди. Яманнинг Хабар ахборот тармоғининг бугун жума куни тарқатган хабарига кўра, Яман халқ кучлари ва армиясининг ҳавога қарши батальони Яман пойтахти Санъонинг шарқидаги Нэҳм шаҳарчасининг осмонида парвоз қилаётган Арабистоннинг F-16 қирувчи самолётини нишонга олиб уриб туширди. Арабистоннинг ушбу қирувчи самолёти Холид ал-Аскария ҳарбий базасига етмасдан Хамийс Мушийт минтақасида қулаб тушди. Натижада ушбу самолётнинг бир учувчиси ҳалок бўлди. Арабистон томонидан Яманга қарата ҳужум бошлаганидан кейин Яман халқ кучлари ва армияси ҳам Саудиянинг ёлланмаларига оғир зарбалар ва улкан талафотлар етказишди. Бундан ташқари, Яман халқ кучлари ва армияси мамлакат жанубидаги Тааз вилоятида Саудия арабистонининг юз нафар ёлланмаларини йўқ қилишга муваффақ бўлди.